ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Трамп ва Клинтон овозга қўйишда ғолиб бўлишмоқда

Трамп ва Клинтон овозга қўйишда ғолиб бўлишмоқда

АҚШда сайловчилар овози 12 та штатга дарҳол тарқатиладиган овоз бериш «суперсешанба»лиги бўлиб ўтди.

АҚШда сайловчилар овози 12 та штатга дарҳол тарқатиладиган овоз бериш «суперсешанба»лиги бўлиб ўтди. Натижалар демократлар ва республикачиларнинг ёзги конференциясида маълум қилинади. Дастлабки маълумотларга кўра, АҚШ президентлигига номзод миллиардер, Республикачилар партияси вакили Дональд Трамп ва АҚШнинг собиқ давлат котиби, Демократик партиядан номзод Хиллари Клинтонлар еттита штатда ғалабани қўлга киритишди.

Бирламчи овоз бериш ишлари Москва вақти билан тунги соат 3 да якунланди. Хиллари Клинтон Берни Сандерсдан Виржиния ва Жоржияда ўзиб кетди, у бўлса Вермонт штатини ўзига олди, чунки АҚШ сенатига ўша жойдан вакил бўлган. Соат 04:00 да Оклахома, Алабама, Массачусетс ва Теннессида овоз бериш якунланди. Клинтон ўз ғалабаларига Алабама ва Теннисини ҳам қўшиб қўйди, бошқа штатларда рақобатчи демократлар натижалари бир-бирига жуда яқин. Сандерс Оклахомада енгиб чиқди. Трамп бу вақтда учта штатда ғолибликни қўлга киритди – Оклахома бундан мустасно, у ерда биринчилик Тед Крузга насиб этди. Крузни «суперсешанба»да Трампнинг асосий рақобатчиси деб аташди. У Техасда ғалаба қозониши мумкинлигини тахмин қилишганди, партия анжуманига йўналтирилган сайловчиларнинг энг кўп сони бугунги штатлар ро овоз беришда тўпланди. Москва вақти билан тонги соат 5 да Круз ва Клинтон Техасда ғолибликни қўлга киритишди.

«Суперсешанба»гача Трамп аллақачон 82 та делегатнинг қўллаб-қувватлашга розилигини олиб қўйганди. Иккинчи ўринда Техас штатидан сенатор Тед Круз турибди, уни 17 та делегат қўллаган, кейин Флоридадан сенатор бўлган Марко Рубио кузатилади – 16 та. Огайо губернатори Жон Кейсик ҳисобида – олти, қора танли нейрохирург Бен Карсонда эса – тўртта овоз бор. Умумий ҳисобда, республикачилар ўша куни 595 та делегатлар овози учун курашди. Демократлар эса «суперсешанба» охирида 859 та делегат овозига эга бўлишди.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей