ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Токио яшаш учун энг қулай шаҳар деб аталди

Токио яшаш учун энг қулай шаҳар деб аталди

Токио 2015 йилнинг яшаш учун энг қулай шаҳри, деб тан олинди. Айни ушбу япон мегаролиси Monocle Magazineнинг янги рейтингини бошқармоқда, деб хабар қилади gazeta.ru.

Рўйҳатни тузувчиларнинг айтишларича, Токио ўз кўламининг тинчлик ва осойишталик билан уйғунлиги туфайли “Ҳаёт сифати” тадқиқоти етакчиси бўлди. иккинчи ўринни экспертлар Австриянинг Вена шаҳри,учинчи ўринни Германиянинг Берлин шаҳрига беришди. Кейинги ўринларни Мельбурн, Сидней, Стокгольм, Ванкувер, Хельсинки ва Мюнхен эгаллади. Ўтган йилги рейтинг етакчиси – Копенгаген – Цюрих билан бирга ўнинчи ўринни эгаллади. Топ-25 ликдан Япониянинг яна иккита шаҳари - Фукуока ва Киото ҳам ўрин олди.

Рейтингни тузишда турар жой шароитлари, яшаш қиймати, жиноятчилик даражаси,соғлиқни сақлаш сифати, ишбилармонлик муҳити каби параметрлар ҳисобга олинган. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей