ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Тинчлик қўнғироғи “япон ҳовлисига” қайтарилди

Тинчлик қўнғироғи “япон ҳовлисига” қайтарилди

Тинчлик қўнғироғи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳудудига ўрнатилган энг биринчи эсдалик совғалардан бири ҳисобланади. У дунёда ҳаётга бўлган жамоавий интилишни акс эттиради, деб ёзади ташкилот сайти.

Шунингдек, бу ҳақда Бош котиб Пан Ги Мун ҳам Тинчлик қўнғироғини ўз жойига қайтариш маросимида гапириб ўтди. БМТ раҳбари ташкилот қароргоҳи таъмирланган охирги беш йил давомида қўнғироқ пушти боғда турганини эслатди.

1954 йилда 60 та мамлакат болалари томонидан тўпланган тангалардан қуйилган Қўнғироқ Япония кўмаклашиш ассоциацияси томонидан БМТга тортиқ қилинган эди. Ҳозир Япониянинг совғаси Бош Ассамблея Котибияти ва анжуманлар биноси ўртасидаги манзарали удудга қайтди.

«Тинчлик Қўнғироғи – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳудудига ўрнатилган энг биринчи эсдалик совғалардан биридир. Унда рамзий маъно бор. Ушбу Қўнғироқ ёнидан ўтар эканман, айниқса, йилда бир марта, сентябрда уни Халқаро тинчлик куни муносабати билан чалганимизда,  ҳар сафар кўтаринки руҳни ҳис қиламан», - дейди Пан Ги Мун.

Унинг қайд этишича, Бир қисми Япония томонидан тақдим этиладиган молиявий маблағлар ёрдамида парвариш қилинадиган Тинчлик Қўнғироғи атрофидаги ландшафт дизайни ушбу жойга алоҳида ўзига хослик бағишлайди.

Бош котиб Қўнғироқ фақат бир марта – 2001 йил 11 сентябрда чалинмаганини айтди. “Биз ушбу маросимга Бош Ассамблея очилган кунда тайёргарлик кўргандик. Шу куни, 11 сентябрда террорчилик ҳаракатлари содир этилди, шу боис бинодаги ҳаммани эвакуация қилишга тўғри келди”, - дейди БМТ бош раҳбари.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей