ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Таниқли нейрожарроҳ Бен Карсон АҚШ президенти лаво...

Таниқли нейрожарроҳ Бен Карсон АҚШ президенти лавозими учун курашга киришди

Жарроҳлар орасида биринчи бўлиб сиам эгизакларини ажрата олган жаҳонга таниқли нейрожарроҳ Бен Карсон Республикачилар партиясидан АҚШ президенти лавозимига ўз номзодини қўйди. Сайловлар 2016 йилда бўлиб ўтади. Қонун бўйича ҳозирги давлат раҳбари Барак Обама уларда қатнаша олмайди. АҚШнинг собиқ давлат котиби ва собиқ биринчи хоними Хиллари Клинтон (Демократлар партияси) бу борадаги пойганинг етакчиси ҳисобланади.      

Ўзининг миллий етакчи бўлиш нияти ҳақида Карсон WPEC-TV телеканалининг эфирида маълум қилган. “Сиёсатчи эмаслигимга қарамасдан, кўпчилик менга ўз номзодимни президентликка илгари суришни маслаҳат берди”, - дейди доктор. Ҳозир Карсон ўзининг шифокорлик фаолиятини якунлаган. 2009 йили Голливудда у ҳақда “Олтин қўллар” деб номланувчи фильм ҳам суратга олинган эди. Картинада детройтлик қашшоқ оиладан чиққан қора танли бола ўзининг ўқишга муҳаббати туфайли Йель университети ва Мичиган университетининг тиббиёт мактабини тамомлагани, шундан сўнг бутун дунёга танилгани ҳақидаги реал воқеа ҳикоя қилинади. 

1987 йилда Карсон бошчилигидаги 70 нафар жарроҳдан иборат жамоа тарихда илк бор бошлари бирлашиб кетган сиам эгизакларини муваффақиятли ажратган эди. Ушбу жарроҳлик амалиёти 22 соат давом этган. 2008 йилда давлат раҳбари кичик Жорж Буш докторни АҚШдаги юксак фуқаролик мукофоти – Эркинлик президент медали билан тақдирлайди.  Ҳозир Карсон 63 ёшда, у абортларга ва бир жинсли никоҳларга қарши, ўзи уйланган, уч нафар ўғли бор. Докторнинг оиласи 19 аср бошида баптистлар, методистлар ва бошқа протестантлар гуруҳлари орасида пайдо бўлган адвентизмга эътиқод қилади.   

Қайд этиб ўтамиз, ҳозирга қадар республикачилардан сенаторлар Тед Круз (Техас), Рэнд Пол (Кентукки) ва Марко Рубио (Флорида), Флориданинг собиқ губернатори Жеб Буш, Висконсин губернатори Скотт Уокер ва Hewlett-Packard компаниясининг собиқ раҳбари Карли Фиорина ўз номзодларини мамлакат президентлигига илгари сурган. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей