ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Тадбиркоркорлик фаоллиги бўйича ўтказилган энг ...

Тадбиркоркорлик фаоллиги бўйича ўтказилган энг улкан тадқикот натижаларига ШҲТ ва БРИКС қатнашчи мамлакатлар минтакалари кичик бизнеси 111 Форумида баҳо беришади

Тадбиркорликнинг глобал мониторинги (Global Entrepreneurship Monitor, GEM) натижалари ШҲТ ва БРИКС қатнашчи мамлакатлар минтақалари кичик бизнеси 111 Форумида тақдим этилади.

Тадбиркорликнинг глобал мониторинги лойиҳаси (Global Entrepreneurship Monitor, GEM) тадбиркорликнинг миллий даражаси ва масштабларига ҳар йили бериладиган баҳодир.
Тадбиркорликнинг глобал мониторинги - бу тадбиркорлик фаоллиги ва тадбикорлик тўғрисида ахборотни йиғиш ва алмашиш учун олтмишдан зиёд мамлакатлардан университет, бизнес мактаблар ва тадқиқот марказларининг бирлашмасидир. Бугун GEMнинг нотижорат дастурида Европа, Америка ва Осиёнинг деярли барча мамлкатлари иштирок этишмоқда. Лойиҳанинг таъсисчилари - тадбиркорлик ташкилотлари муаммоларини тадқиқот қилиш соҳасида машҳур бўлган Лондон Бизнес Мактаби (Буюк Британия) ва Бабсон коллежи (АҚШ).

Ялпи мажлис доирасида Назарбоев университети профессори турли мамлакатлардаги тадбиркорлик фаоллигининг кўрсаткичларини тақдим этади ва, шунингдек уларни кучайтиришга йўналтирилган чоралар билан таништиради. Алоҳида эътибор кичик бизнесни ривожланишига тўсқинлик қилаётган умумлаштирилган омилларга қаратилади. Бу ҳақда тадқиқотлар яқинда ўтказилган эди. 111 Форумда Назарбоев университети профессори Дмитрий Ханин Тадбиркорликнинг глобал мониторингига бағишланган маъруза қилади. Масалан , 2016 йилда ўтказилган сўровларда 65 мамлакатларда 197 000 киши иштирок этган. Россия GEM да 2006 йилдан бери иштирок этади, Қозоғистон эса 2014 йилдан.

Лойиҳа учта асосий масалага эътиборини қаратади: мамлакатларда тадбиркорлик фаоллиги ўртасидаги даража фарқлигини ўлчаш; ушбу фаолликни белгиловчи омииларни очиб бериш; тадбиркорлик фаоллигини кучайтирадиган стратегияни ишлаб чиқиш.Айрим мамлакатлар аҳолисида тадбиркорлик билан шуғулланиш мойллиги кучлироқ. Масалан Австралияда. Россияда тадбиркорлик маданияти 70 йил совет даврида деярли йўқотилган. GEM натижалари шуни кўрсатдики, 2016 йилда тадбиркорлик фаолиятига жалб қилинганлар сони 2014 йилга қараганда 35 % ошди.

GEM доирасида ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бугун тадбиркорлик йўлида тўсқинлар хали кўп: коррупция, бюрократия, тартибга солиш, назорат ва ҳ.к. Хукумат ушбу тўсқинларни бартараф этиш керак ёки улар билан самаралироқ кураш олиб бориши керак, тадбиркорларга кўпроқ рағбатлар яратиш керак. Бу эса кичик бизнес корхоналари кўпайишига олиб келади ва иқтисодиётга ижобий таъсир кўрсатади. Нафақат кафк, сартарошхона, савдо тармоқлари, автоювиш корхоналари, балки кичик инновация корхоналари ҳам кўпайиши керак. Улар бутун тармоқни ўзгартириб юборишлари ёки янги бозорни ташкил яратишлари мумкин - дейди Дмитрий Ханин.

ШҲТ ва БРИКС қатнашчи мамлакатлари минтақалари кичик бизнесининг 111 Форуми Уфа шаҳрида 2017 йилда 28 ва 29 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Икки кун давомида бўлиб ўтадиган Форум тадбирларида Россиянинг 20 тадан ортиқ минтақаларидан ва хорижий мамлакатлардан, жумладан Ҳиндистон, Хитой, Бразилия, ЖАР, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистондан 1300 дан ортиқ делегатлар қатнашиши кутилмоқда.

Форум ташкилотчилари – Башқиртостон Республикаси хукумати, Башқиртостон Республикасининг тадбиркорлик ва туризм бўйича давлат қўмитаси, Башқиртостон Республикасининг Савдо саноат палатаси. Форум РФ Савдо саноат палатаси ва ШҲТ Ишчанлик кенгаши кўмагида ўтказилади. Форум ҳомийси - “БЭКС” АЖ.



  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей