ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Сунъий интеллект – бандликка таҳдид

Сунъий интеллект – бандликка таҳдид

Экспертларнинг фикрича, яқин вақт ичида яна кўп иш ўринлари роботлар ёрдамида бутунлай автоматлашади. Йил сайин улар одамларга ўхшаб бораверади.

Роботлар ичимликлар келтиради, овқат тайёрлайди,ойна ювади ва хатто сузади. Сунъий интеллект технологиялари ақл бовар қилмас суръатларда ривожланмоқда. Айни вақтда олимлар Американинг қарийб ярим аҳолиси ишсиз қолиши мумкинлигидан огоҳлантирадилар. Оксфорд университети томонидан эълон қилинган тадқиқотларга мувофиқ яқин 20 йилда АҚШдаги иш ўринларининг 47%тўла автоматлаштирилиши мумкин, деб ёзади www.ox.ac.uk. Бу прогноз кейинги 15 йил мобайнида тозалаш бўйича профессионал хизмат кўрсатувчи компанияни бошқариб келаётган Ингрид Мюррей каби одамларга ҳеч қандай яхшилик ваъда қилмайди. «Кўпчилик одамлар стандарт маош олишни ҳоҳлайди. Касаба уюшмаларига аъзо бўлмаганлар кам маош олади. Роботлар уларни ҳатто ана шу озгина даромаддан ҳам маҳрум қилиши мумкин”,-дейди у.

Олимлар ва тадбиркорлар, жумладан Стивен Хокинг ва Билл Гейтс сунъий интеллект ишланмалари инсониятни йўқ бўлиб кетиш ҳавфи билан рўбарў келтириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирадилар. Аввал роботлар ўз иш ўринларимизни эгаллайди, кейин эса бизни бутунлай йўқ қилади.

Бу нохуш башорат амалга ошадими-йўқми, - буниси ҳали савол.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей