ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Собиқ губернатор Хакаби – АҚШ президенти лазвомизи...

Собиқ губернатор Хакаби – АҚШ президенти лазвомизига навбатдаги номзод

Арканзас штатининг собиқ губернатори Республикачилар партиясининг аъзоси Майк Хакаби АҚШ президенти лавозими учун курашга киришди. Бу ҳақда у ўзининг сиёсий фаолиятини бошлаган Хоуп шаҳрида маълум қилди, деб ёзади ТАСС. Бу Хакабининг президентлик сайловларида қатнашиш борасидаги иккинчи уринишидир.

Хакаби ташқи сиёсат масалаларига тўхталар экан, “сўнгги йилларда АҚШнинг дунёдаги етакчилик роли пасайганини” таъкидлайди, “радикал кайфиятдаги исломийлар” томонидан таҳдидга ишора қилади. Шунингдек у Эроннинг “ядро ҳужжати” бўйича битим тузилишига қарши эканини билдиради. Хакабининг сўзларига кўра, ички сиёсатда асосий вазифа “ҳукумат томонидан ёрдамни эмас, балки иш ўринларини таъминлашдан иборат”.

Юқорида айтиб ўтилганидай, бу Хакабининг президентлик сайловларида қатнашишга бўлган иккинчи уринишидир. 2008 йили у Айовадаги Республикачилар партияси фаолларининг йиғилишларида муваффақият қозонган эди. Бироқ кейинчалик ўз номзодини олиб ташлади.

Қайд этиб ўтамиз, Хакаби диний маълумотга эга бўлиб, ўз фаолиятини воиз баптист сифатида бошлаган. 1989 йилда у Арканзас штатининг Баптистлар конференцияси президенти лавозимига сайланади. 1992 йилда АҚШ Конгресси сенатига сайланишга уринади ва муваффақиятсизликка учрайди. Уч йилдан сўнг эса Арканзас штати губернатори лавозимини эгаллайди ва ушбу лавозимда 10 йилдан ортиқ фаолият кўрсатади. 2008 йилдан буён бир нечта китоб чиқарган, Fox News телеканалида «Хакаби» дастурини олиб борган ва ҳозирга қадар ABC радиодастурида ҳаддан ташқари консерватив руҳдаги шарҳлар билан чиқишлар қилиб келади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей