ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Швейцария банклари ярим асрдан буён талаб этилмага...

Швейцария банклари ярим асрдан буён талаб этилмаган минглаб ҳисобрақамлар ҳақида маълумот берди

Швейцария банклари ўнлаб йиллар давомида ўз омонатчилари ҳақидаги маълумотларни махфий сақлаш хусусияти билан машҳур бўлиб келди. Бу ҳолат солиқдан яширилган даромадларни излаш билан шуғулланувчи  ташкилотларнинг норозилигини келтириб чиқарарди. Бироқ энди уларда 1955 йилгача очилган бир неча мингта ҳисобрақам ташвиш туғдира бошлади. Ўтган йиллар давомида уларнинг ҳеч бири талаб этилмаган. Reuters агентлиги тарқатган маълумотга кўра, ушбу ахборотни ошкор этишга Швейцария банкларини 60 йил олдин очилган ва сўнгги 50 йил ичида талаб этилмаган ҳисобрақамлар ҳақида маълумот беришга мажбур этувчи янги қонун мажбур қилган.

Швейцария банклари Ассоциацияси расмий вакилининг таъкидлашича, сўз мамлакат фуқароларининг ҳам, чет эл фуқароларининг ҳам ҳисобрақамлари ҳақида бормоқда. Унинг айтишича, бу ҳолда нацистларнинг омонатлари билан ҳеч қандай аниқ алоқа кузатилмайди. Welt am Sonntag нашри тарқатган хабар бўйича фақат 1940 йилда Германия фуқароси томонидан очилган биттагина ҳисобрақам гумон остида. Унда ҳозир 1000 Швейцария франки бор.

Бутунжаҳон яҳудийлар конгресси, банклардаги пулларнинг бир қисми нацистлар Германиясининг собиқ раҳбарларига тегишли бўлиши ва, демакки, улар Холокост қурбонларига товон сифатида тўланиши мумкинлигига умид қилган ҳолда, Швейцария банкларидан талаб этилмаган ҳисобрақамлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилишни бир неча бор талаб қилган эди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей