ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Швейцария муҳожирларга қочоқ мақомини олишни ку...

Швейцария муҳожирларга қочоқ мақомини олишни кутиб мамлакатда яшаётгани учун ҳақ тўлаш мажбуриятини юклади

Агар  етти ой давомида  муҳожир ихтиёрий  равишда Швейцария ҳудудини тарк этишни истаса унга  пуллари қайтарилади. 

Швейцария  ҳукумати қочоқ мақомини  олишни  кутаётган  муҳожирларга ўзларининг мамлакат  ҳудудида  яшаётганлари учун  тўлов  тўлаш  мажбуриятини  юклади. Иш билан таъминланганларида ҳам қочоқлар то  ўзларига сарфланган давлат  маблағлари ўрнини қопламагунларича бюджетга  маблағ  ажратишларига  тўғри келади, Ўтган йилнинг декабрь ойида  бундай  чоралар  қўллаш режалари тўғрисида  Дания раҳбарияти   маълум қилган эди. Энди Швейцарияда  ҳали  қочоқ  мақомини олмаган муҳожирлар  расмий  доираларга ўзларининг  барча қимматли  буюмлари ва минг швейцария франкидан ортиқ пулларини топширишга мажбурлар, деб  ҳабар  беради  Reuters  маҳаллий   SRF радиостанциясига  ҳавола  билан. Бу маблағлар қочоқларнинг  аризалари  устида ишлаш  учун кетадиган  ҳаражатларни  қоплаши, шунингдек, уларга  ижтимоий ёрдам бериш учун сарфланади, деб таҳмин қилинмоқда.

Агар етти ой давомида  муҳожир  ихтиёрий  равишда Швейцария  ҳудудини тарк этишни хоҳлаб қолса унга  пуллари қайтариб  берилади. Аксинча  ҳолатда маблағ  бу кишининг  мамлакатга  келиши  муносабати билан юзага  келадиган  давлат  ҳаражатларини қоплашга  йўналтирилади.   Бундан ташқари қочоқ мақомини  олган  ва Швейцарияда иш билан таъминланган шахслар то мамлакат уларни қабул қилиш  учун сарфлаган 15 минг франкни тўлаб бўлмагунча давлат ғазнасига ўз  маошларининг 10 фоизини ўтказиб  туришлари  лозим  бўлади. Шунингдек қочоқлар  бу тўловларни  10 йилдан кўп бўлмаган  вақт мобайнида  тўлашлари лозим.

Бундан аввал Данияда қонун лойиҳаси  таклиф  этилган бўлиб, унга кўра  мамлакатга келганда 10 минг крондан ортиқ маблағи  бўлган  муҳожирлар ўзида  фақат 10 минг кронни  олиб қолишлари  мумкин бўлади. Ҳужжатнинг аввалги версиясида шунингдек  муҳожирлардан  олтин ва бошқа  қимматли буюмлар олиб қўйилиши ҳақида  ҳам сўз борган эди. Бироқ кейин Дания  ҳукумати никоҳ узуги, соат  ва бошқа  сентиментал ёки маиший  қийматга  эга бўлган предметларни мусодара қилмасликка  қарор қилди. Шу билан бирга БМТнинг қочоқлар ишлари бўйича агентлиги томонидан  танқид қтилингандан сўнг Дания  қочоқлар ўзида  олиб қолиши мумкин бўлган  пул  миқдорини оширди.

Швейцария  ва Дания ҳукуматининг  муҳожирлик сиёсати ҳуқуқ ҳимоячилари  ва Яқин Шарқ, Марказий Осиё ва Шимолий Африка  мамлакатларидан  келган муҳожирлар бирлашмалари томонидан  кескин   салбий  реакция келтириб чиқарди. Қатор ташкилотлар, жумладан, БМТнинг қочоқлар ишлари бўйича комиссияси бу мамлакатлар  раҳбарларини муҳожирларга нисбатан қочоқ  мақомини олиш жараёнини мураккаблаштиргани ва шу йўл билан уларнинг оилалари билан бирлашувлари вақтини узоқлаштиргани учун кескин  қоралади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей