ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Шимолий Корея БМТ Хавфсизлик кенгаши қарорларига ж...

Шимолий Корея БМТ Хавфсизлик кенгаши қарорларига жавобан водород бомбаси синови муваффақиятли ўтганини маълум қилди

Унга жавобан Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари БМТ Хавфсизлик кенгаши қарорларига бўйсунишга чақирди.

Бугун Жанубий Корея ва Япония Миллий хавфсизлик кенгаши фавқулодда йиғилиш ўтказдилар.

КХДР ҳукумати марказий телевиденияси орқали водород бомбаси синови муваффақиятли ўтгани ҳақида баёнот берди. Қурилманинг куч бирлиги, унинг бошқа хусусиятлари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Илгарироқ Шимолий Кореянинг шарқида 5,1 магнитудали зилзила кузатилганди (баъзи маълумотларга кўра 4,2). Ерости силкинишининг эпицентри Килха шаҳри шимоли-ғарбидан 48 км узоқликда қайд этилган, зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган. Шу муносабат билан Жанубий Корея ва Япония давлатлари миллий хавфсизлик бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказдилар. Иккала мамлакат ҳам зилзила ядро қуроли синови туфайли содир бўлган бўлиши мумкинлигини инкор қилишмади.

 

2015 йилнинг декабрида КХДР раҳбари Ким Чен Ин Пхеньян «миллат суверенитети ва қадр-қиммати ҳимоясини таъминлаш учун атом ва водород бомбаларини портлатишга ҳам тайёр» экани ҳақида баёнот берганди.

 

Шимолий Кореянинг Ядро дастури Осиё ва Тинч океани минтақаларининг энг катта муаммоларидан биридир. Бу муаммони ҳал қилиш мақсадида 2003 йилда Россия, АҚШ, КХДР, Жанубий Корея, Хитой ва Япония давлатлари олти томонлама музокаралар механизмини ташкил этишди. Пхеньян ядровий қурол яратишини биринчи бор 2005 йилнинг 10 февралида эълон қилганди, 2006 йилнинг 9 октябрида эса мамлакатда бомбанинг биринчи синови ўтказилди. 2012 йилнинг апрелида Шимолий Корея Конститутциясига ядро кучини эълон қилиш тўғрисидаги ўзгартиришлар киритилди.

Юкия Амано Халқаро атом энергияси агентлиги КХДРга ядровий масалаларни тинч йўл билан ҳал этишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

 

Бугун Халқаро атом энергияси агентлиги Бош директори Юкия Амано Корея Халқ демократик республикаси (КХДР)нинг водород бомбасини синовдан ўтказгани тасдиқланса, Хавфсизлик кенгаши қарорлари бузилган деб баҳолашини айтди. Хавфсизлик кенгашининг ўзи кейинги  бир соат ичида бу борада бир қарорга келади. «6 январь куни КХДР ҳукумати  водород бомбаси синови ўтказгани ҳақида эълон қилди. КХДРнинг ядро қуролини синовдан ўтказгани тасдиқланса, бу Хавфсизлик кенгаши қарорларининг очиқ-ойдин бузилишини кўрсатади ва бу ҳолат кучли таассуф уйғотади», – деди Халқаро атом энергияси Бош директори Юкия Амано. У Шимолий Кореяни БМТ Хавфсизлик кенгаши ва Халқаро атом энергияси агентлигининг барча қоидаларига амал қилишга қатъий чақирди.

 

Юкия Амано маълум қилди Агентлик КХДРнинг ядро масалаларини музокараларда иштирок этган давлатлар ўртасидаги сиёсий келишувдан сўнг тинч йўл билан ҳал қилишга тайёрлигини билдирди.

 

Илгарироқ БМТ Бош котиби олти томонлама музокаралар Корея ярим оролида ядровий қурол муаммосини бартараф қилиш учун мустаҳкам асос эканлигини қайд этиб ўтганди.

Шимолий Кореянинг ядро дастури бўйича «Пекин жараёни» деб номланувчи олтитомонлама музокаралар 2003 йилнинг августида КХДРнинг ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги Шартномадан чиқиши ва Халқаро атом энергияси агентлиги билан ҳамкорликдан бош тортиши сабабли бошланганди. Бу шартномада КХДРдан ташқари Россия Федерацияси, АҚШ, Хитой, Япония ва Корея республикаси давлатлари ҳам бор.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей