ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / ШҲТ ТИВ раҳбарлари Уфада июнь ойида ўтадиган самми...

ШҲТ ТИВ раҳбарлари Уфада июнь ойида ўтадиган саммит кун тартибини келишиб олдилар

Москвада Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Е.А.Идрисов, Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Ван И, Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Э.Б.Абдилдаев, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири С.В.Лавров, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири С.М.Аслов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари А.Д.Носиров иштирок этди. Учрашувда шунингдек ШҲТ Бош котиби Д.Ф.Мезенцев ва ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмасининг Ижроия қўмитаси директори Чжан Синьфэн қатнашди. Делегациялар раҳбарлари Россия Федерацияси Президенти В.В.Путин томонидан қабул қилинди.

Уфа шаҳрида 2015 йилнинг 9-10 июль кунлари ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик доирасида делегациялар раҳбарлари ШҲТнинг бугунги аҳволи ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар, ташкилотни такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини кўриб чиқдилар. Учрашув иштирокчилари давлатлар раҳбарлари кўриб чиқиши учун тақдим этиладиган ШҲТнинг 2025 йилгача ривожланиш стратегияси лойиҳасини асос учун қабул қилдилар. Стратегия аъзо давлатларнинг сиёсат, хавфсизлик,иқтисодиёт ва гуманитар алоқалар соҳаларидаги ҳамкорлиги самарадорлигини янада оширишга қаратилган. ШҲТ фаолиятининг жорий вазифаларига аъзо давлатларнинг келишилган ёндашувлари Уфа декларацияси ва ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишининг якунлари бўйича ахборот лойиҳаларида ўз аксини топди. Бу лойиҳалар ҳам давлатлар раҳбарлари кўриб чиқиши учун тақдим этилади.

Делегациялар раҳбарлари ШҲТ давлатлари раҳбарларининг Ҳиндистон ва Покистонни Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига қабул қилиш жараёни бошланиши тўғрисидаги қарорлари лойиҳаларини маъқулладилар.Улар ташкилот ривожи учун жараённи амалга ошириш, шунингдек кузатувчилар ва мулоқотдаги шериклар билан ҳамкорликни кучайтиришнинг муҳим аҳамиятини қайд этдилар.

Йиғилишда глобал бошқарувнинг, биринчи навбатда жорий йилда 70 йиллиги нишонланадиган Бирлашган Миллатлар ташкилоти органлари тизимларининг амалдаги механизмларини мустаҳкамлашга чақирилди. БМТ Низомига мувофиқ Хавфсизлик кенгаши халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлашдаги устувор ролини сақлаб қолиши зарурлигига ишонч билдирилди.

Делегациялар раҳбарлари ШҲТ маконидаги вазият, минтақавий ва халқаро масалалар, жумладан, Афғонистон, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги аҳвол бўйича фикр алмашдилар. Улар барча манфаатдор томонлар иштирокида, ўзаро манфаатларни ҳурматлаш ва ташқаридан аралашмаслик асосида кенг миллий мулоқот орқали танг вазиятларни бартараф этиш, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш тарафдоридирлар.

Учрашув қатнашчилари минтақада террорчилик ташкилотлари фаолияти кўлами кенгайиб бораётганидан ташвиш билдирдилар ва 2016-2018 йилларда ШҲТга аъзо давлатларнинг терроризм, айирмачилик ва экстремизмга қарши кураш бўйича дастури лойиҳасини маъқулладилар. Дастурда бу йўналишдаги биргаликдаги ишларни кучайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўзда тутилган.

Делегациялар раҳбарлари халқаро ҳамжамиятнинг гиёҳванд, психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашини кучайтириш муҳимлигини таъкидладилар ва ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг наркотаҳдид муаммолари бўйича баёноти лойиҳасини қўллаб-қувватладилар.

Улар 2015 йил январда БМТнинг расмий ҳужжати сифатида ШҲТга аъзо давлатлар номидан тарқатилган “Халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қоидалар”нинг янги таҳририни қўллаб-қувватладилар. Аъзо давлатлар Афғонистон ҳукуматининг мамлакатда миллий келишув ва иқтисодий тикланишга эришиш бўйича куч-ғайратларини эътироф этдилар, бу жараёнда афғонистонликларнинг ўзлари бошқарув ишларини олиб бораётганларини таъкидладилар. Афғонистон раҳбариятининг ШҲТ ва унга аъзо давлатлар билан минтақавий ҳамкорлигини ривожлантириш йўлидаги ҳаракатларини қайд этдилар.

Делегациялар раҳбарлари Эрон ядровий дастури арофидаги вазиятни бартараф этиш бўйича ЕИ иштирокида Эрон Ислом Республикаси билан “олтилик” халқаро воситачилари ўртасида олиб борилаётган музокаралардаги илгари силжишни қайд этдилар. Улар битимга тез фурсатларда эришилиши минтақа давлатлари ўртасидаги ўзаро тушуниш ва ишончни чуқурлаштириш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради, деб ҳисоблайдилар. Шу билан бирга уларнинг фикрича, Марказий Осиёда ядровий қуролдан ҳоли эркин ҳудуд тўғрисидаги Шартномага хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги баённома кучга кириши лозим. Бу эса ядро қуролининг тарқатмаслик глобал режими ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашга ёрдам беради. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей