ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Россия Ўзбекистондан мева ва сабзавотлар экспорти...

Россия Ўзбекистондан мева ва сабзавотлар экспортини кўпайтириш ниятида

Агар РФ  Туркиядан озиқ-овқат сотиб олишдан  воз кечиш  ҳақида қарор қабул қиладиган  бўлса  ҳам россияликлар  мева  ва сабзавотлар танқислигини ҳис  қилмайдилар, деб айтди мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазири Александр  Ткачев,  хабар қилади РИА Новости.

«Биз, масалан, сабзавотларни Эрон, Озарбайжон, Ўзбекистон, Марокаш, Исроилдан оламиз,  цитрус мевалар бўйича,  ўйлайманки,  бу масалани ҳал  қилишга ЖАР, Аргентина  фаол  бош қўшади», – деди  Ткачев «Россия 1» телеканалига берган  интервьюсида.

Шу билан бирга  у  Туркиядан олинадиган сабзавотлар Россияга  етказиб бериладиган сабзавотлар умумий ҳажмининг 20 фоизини,  цитрус мевалар  эса 25 фоизни  ташкил  этишини  кўрсатиб ўтди. Айни пайтда Туркия Россия буғдойини ҳарид қилиш  бўйича Мисрдан кейин иккинчи ўринда туради.

«2015 йил бошидан  бери  биз Туркияга  3.5 миллион тонна буғдой экспорт қилдик, бу  Россиянинг буғдой экспорти умумий ҳажмининг қарийб 12 фоизини ташкил қилади. Агар Туркияга  буғдой экспорти  тўхтайдиган  бўлса,  Яқин Шарқ  ва Африка  мамлакатлари  потенциал  ҳаридор  бўлиши мумкин», –  деб  аниқлаштирди Россия  қишлоқ хўжалиги  вазири.

РФ  бозорида Туркия маҳсулотлари  улушини қисқартириш ва уни бошқа мамлакатлардан олишни кўпайтириш бўйича иқтисодий  оқибатлар  сабаби ўтган  сешанба куни  Су-24 самолетига  ҳужум  қилингани ва унинг Сурияда  ҳалокатга учраганидир. 

РФ президенти Владимир Путин  аввалроқ самолет билан юз  берган  фожиа  Москва  ва Анқара ўртасидаги муносабатлар учун   жиддий оқибатлар олиб  келиши  ҳақида  баёнот берган эди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей