ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Россия Федерацияси президенти В.ПутиннингИталияга ...

Россия Федерацияси президенти В.ПутиннингИталияга ташрифи

Россия президенти Владимир Путин Италияга сафар қилди.У халқаро кўргазмани кўздан кечирди, Италия раҳбари Сержо Маттарелло ва Рим папаси билан учрашди. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилганидек, икки мамлакат раҳбарлари мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш суръатларини қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳкама қилдилар. Бунда, ҳусусан, барча соҳаларда ҳамкорлик қилиш ва ҳозир кузатилаётган турли қийинчиликлар асири бўлиб қолишга йўл қўймаслик лозимлиги таъкидланди, деб хабар қилади http://www.kp.ru.

Путин Италия бош вазири Маттео Ренци ҳамроҳлигида «ЭКСПО-2015» жаҳон универсал кўргазмасига ташриф буюрди. Улар Россия ва Италия павильонлари билан танишишди.Кўргазмадан кейин Путин ва Ренци амалий учрашув ўтказдилар, кейин биргаликда матбуот анжуманида қатнашиб,журналистлар саволларига жавоб қайтардилар. Матбуот анжуманида асосан халқаро сиёсат масалалари ҳақида савол-жавоблар бўлди.

Кейин Россия президенти Ватикан раҳбари билан учрашди. Айтмоқчи, бу учрашувга Путин кечикиб келди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков изоҳ бериб;”Ҳақиқатан ҳам папа билан учрашув белгиланган вақтдан бироз кеч амалга оширилди. Бу Миландаги музокаралар чўзилгани, шунингдек Милан ва Рим кўчаларида кортеж секинроқ ҳаракатлангани билан боғлиқ” деб айтди.

Путин ва Францисконинг мулоқоти ёпиқ эшиклар ортида 50 дақиқадан ортиқ давом этди. Томонлар бир-бирларига совға бердилар. Путин пападан фаришта сурати туширилган қадимий медаль олди, унга “тинчлик ва адолат келтирувчига” деган сўзлар ёзиб қўйилган. Россия делегациясининг совғаси эса Исо Масиҳ ибодатхонаси тасвирланган панно бўлди.

Италияга ташрифиининг расмий тадбирлари якунида Владимир Путин Сильвио Берлускони билан қисқа шахсий учрашувини ўтказди,-ҳабар қилди Кремль. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей