ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Россия, Беларусь ва Қозоғистон нанойўлдошларнинг қ...

Россия, Беларусь ва Қозоғистон нанойўлдошларнинг қўшма гуруҳини ташкил этишлари мумкин

Самарада ўтадиган RusNanoSat-2015 анжуманида Беларусь, Қозоғистон ва Россия олимлари уч мамлакат нанойўлдошларининг қўшма гуруҳини ташкил этиш имкониятларини муҳокама қиладилар,- деб маълум қилишди Самара Давлат аэрокосмик университети матбуот хизматида. (СГАУ).

«Беларусь, Қозоғистон ва Россия бемалол наннойўлдошлар гуруҳи бўйича ўз лойиҳаларини амалга оширишлари мумкин.Тўғри у Европа Иттифоқидагидек кенг кўламда бўлмаслиги мумкин, бироқ муҳим вазифаларни хал этишга қодир бўлади. . Бу масала бўлажак анжуманда муҳокама этилади», - деб айтди СГАУ олий ўқув юртлариаро космик тадқиқотлар кафедраси мудири , профессор Игорь Белоконов. Унинг айтишича, ҳозир дунёда наннойўлдошлар гуруҳларини яратишга интилиш кучаймоқда. Бунинг мисоли олимлар томонидан янги тармоқлар сервисларини синовдан ўтказиш ёки бўлажак космик интернет тимсолини яратишни кўзда тутувчи PlanetLab лойиҳасидир.

«Ҳозир Ғарбда орбитага 100 та наннойўлдошлардан иборат бўлган гуруҳни чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бошланмоқда. Лойиҳа ҳар бир кишига мобиль илова орқали ер сиртининг керакли ҳудудини суратга олиш имконини берувчи тармоқ яратишга қаратилган. Бундай йўлдошлар ҳозир ХКСнинг Япония сегментидан манипулятор ёрдамида фаол чиқарилмоқда, деб айтди Белоконов. Наннойўлдошлар, шунингдек, ер атрофидаги маконнинг турли нуқталаридан бир вақтнинг ўзида бир кўринишдаги ўлчовларни олишлари ҳам мумкин - географик майдонни фақат шу йўл билан ўрганиш мумкин бўлади. Битта ёки бир нечта катта йўлдошлар билан бундай ўлчовлар олиш мумкин эмас..

Наннойўлдошлар бўйича биринчи Россия симпозиуми - RusNanoSat-2015 Самарада 2 - 4 июнь кунлари бўлиб ўтади. Мутахассислар айрим наннойўлдошлар каби бундай аппаратларнинг орбитал гуруҳларини қўллаш лойиҳалари ва янги миссияларни муҳокама қиладилар.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей