ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Род-Айленднинг собиқ губернатори АҚШ президентлиги...

Род-Айленднинг собиқ губернатори АҚШ президентлиги пойгасига қўшилди

Род-Айленд штатининг собиқ губернатори Линкольн Чэффи расман АҚШнинг олий давлат лавозими учун курашга қўшилди. Бундан икки йил аввал у республикачи эди, бироқ энди Демократлар партиядан номзод Хиллари Клинтонга рақиб бўлишга умид қилмоқда.

Чэффи бу ҳақда Арлингтондаги(Виржиния штати) чиқишида маълум қилди. Чэффи Республикачилар партияси аъзоси эди ва ундан АҚШ Конгрессига сайланган, кейин ўзини мустақил сиёсатчи деб эълон қилган, 2013 йилда эса демократлар партиясига мансублиги ҳақида баёнот берди. ТАССнинг таъкидлашича, у аллақачон ўзининг аввалги партиясида олақарға бўлиб қолганди: 2003 йилда у Америка қўшинларидан Ироқда фойдаланилишига қарши овоз берган ягона республикачи-сенатор бўлган.

АҚШнинг собиқ давлат котиби Хиллари Клинтон Оқ уй учун курашга қўшилиш ниятини эълон қилгандан кейин Чэффи уни ўз вақтида Ироққа бостириб киришни қўллаб-қувватлагани учун танқид қилди. Мамлакат урушга киришишини қўллаб-қувватлаган сиёсатчи АҚШ президенти бўлиши керак эмас,-деб айтган эди ўшанда Чэффи.

Демократлар лагерида Клинтон ва Чэффидан ташқари Мэриленд штатининг собиқ губернатори Мартин О'Мэлли, Вермонт штатидан мустақил сенатор, расман ҳеч бир партияга мансуб бўлмаган Бернард Сандерс ҳам Демократлар партиясидан сайланиш учун даъвогар эканларини эълон қилдилар.

Демократ даъвогарлар орасида Хиллари Клинтоннинг имкониятлари бошқаларга қараганда анча юқори деб ҳисобланмоқда.

Республикачилар орасида эса рақобат анча юқори. Сенаторлар Тед Круз, Рэнд Пол, Марко Рубио, Арканзас штатининг собиқ губернатори Майк Хакаби, нейрохирург Бен Карсон, Нью-Йорк штатининг собиқ губернатори Жорж Патаки, Пенсильвания штатидан собиқ сенатор Рик Санторум ва Hewlett-Packard компаниясининг собиқ раҳбари Карли Фиорина Республикачилар партиясидан олий давлат лавозими учун курашда қатнашиш истагини билдирдилар. Сиёсатшунослар эса буни яқин вақт ичида амалга оширадиганлар қаторига Флорида штатининг собиқ губернатори Жеб Буш (АҚШ собиқ президенти, кичик Жорж Бушнинг укаси) ва Нью-Жерси штати губернатори Крис Кристини қўшмоқдалар. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей