ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Польшада президент сайловлари бўлиб ўтди

Польшада президент сайловлари бўлиб ўтди

Ipsos  тадқиқот  маркази томонидан  тайёрланган  экзит-полл  маълумотларига кўра,  Дудага  сайловчиларнинг 53% и овоз  берди. Польшанинг амалдаги  раҳбари Бронислав Коморовскийни 47%  польшаликлар қўллаб-қувватлашди,деб  ҳабар  беради ТАСС.

У ўз мағлубиятини тан олди  ва Дудани табриклади, унинг давлат раҳбари  сифатида  муваффақиятли иш  олиб боришини тилади. «Бу гал  бўлмади. Эркин, демократик Польшанинг фуқаролари шундай  қарорга  келишди, -деб айтди  Коморовский.

Дуда, ўз навбатида,  “Президент  саройи эшиклари  доим очиқ  бўлади”.деб  ваъда берди, унинг ўзи ҳамма учун “очиқ”президент  бўлади. “Биз  мамлакатимизда бирликни тиклашимиз мумкинлигига  чуқур  ишонаман. Биз  биргаликда мамлакатимизни обод этишимиз мумкин, деб  қўшимча қилди  ғолиб.   

Дуда, шунингдек,сайловчиларнинг  фаол қатнашганликларини қайд этди ва  навбатдаги   давлат  раҳбари  сайловларида  янада кўпроқ киши  иштирок  этади,   деб умид қилди.  Дастлабки  маълумотларга  кўра, сайловнинг икинчи  босқичида сайловчиларнинг 56,1%и    қатнашган.10  майда  бўлиб ўтган овоз беришнинг  биринчи  босқичида бу  кўрсаткич анча  кам – 48,96% ни ташкил  этган.  

Эсластиб  ўтамиз, 62 ёшли  Коморовский 10 май куни, биринчи  босқичда ўзининг  асосий  рақиби  - 43 ёшли Анжей Дудадан 1 фоиз  кам  овоз олган  эди.

Сайлов  участкаларидан  бирида 80  ёшли  сайловчи аёл  вафот  этгани сабабли   овоз   бериш  вақти бир  ярим  соатга узайтирилди. Сайлов  сукунати  ҳам  шунча  вақтга  чўзилди.

Экспертлар  Дудани Польша  сиёсатидаги  янги сиймо   деб  атамоқдалар.  Оддий  сайловчилар сайлов  кампанияси бошлангунга қадар  у  ҳақда  деярли ҳеч қандай  маълумотга эга эмасдилар. Дуда фуқаролар  билан  заводлар, фабрикалар ва  далаларда  учрашувлар  ўтказди ва шу  йўл билан уларнинг  меҳнатига   қизиқиш  билдирди. Мамлакатнинг 240 дан  ортиқ шаҳарларини  у махсус  автобус – “Дудабус”да  айланиб  чиқди.   

Дуданинг  сиёсий  карьерасидаги энг  йирик  натижалар собиқ бош  вазир Ярослав Качинский(“Қонун ва адолат”партияси раҳбари)  ҳукуматида адлия вазири  ўринбосари лавозими, Смоленск яқинидаги авиаҳалокатда дунёдан  ўтган президент Лех Качинский  канцеляриясидаги фаолияти  ва  Европа парламенти  депутатлиги  бўлган.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей