ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Пан Ги Мун Қирғизистонни этник келишувга эришишга ...

Пан Ги Мун Қирғизистонни этник келишувга эришишга чақирди

Бишкекда БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегаранинг икки томонида яшовчи халқлар орасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича БМТнинг янги ташаббусини эълон қилди, деб хабар беради БМТ матбуот хизмати.

БМТ Бош котиби 2010 йилда этник жиҳатдан зўравонлик юзага келган Ўш шаҳрига ташрифи давомида ўша машъум кунлардаги фожиали воқеаларни батафсил ва адолатли тергов қилишга чақирди ва элатлараро тотувликка эришишни қатъий маслаҳат берди. У ерда фуқаролик жамияти ва маҳаллий ҳокимият вакиллари билан суҳбатлашди.

«Сизларга маълумки, мен 2010 йил апрелда бу ерда бўлганман.У вақтда вазият кескин эди. Шундан бери Қирғизистон катта тараққиётга эришди: мамлакатда парламент демократияси мавжуд ва янги Конституция қабул қилинди, деб айтди БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев билан биргаликда ўтказган матбуот анжуманида.

Пан Ги Мун Қирғизистондаги ташрифи давомида ривожланиш ва парламентаризм бўйича халқаро анжуманда нутқ сўзлади. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев, бош вазир Темир Сариев ва парламент раиси Асилбек Жонбеков билан учрашди.

Пан Ги Мун Қирғизистон камбағаллик билан кураш, қизларнинг таълим олишга муваффақ бўлишлари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда тараққиётга эришганини таъкидлаб ўтди. У Қирғизистон ўзида БМТнинг Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси минтақавий бўлимини қабул қилгани учун ҳукуматга миннатдорчилик билдирди.

Пан Ги Мун Қирғизистон расмийларига тўрт йўналишда чора-тадбирлар қабул қилишни тавсия этди. “Биринчидан, 2010 йил июнь ойида юз берган этник зўравонликларга алоқадор барча инсон ҳуқуқлари бузилишларини тўла ва мустақил тергов қилиш, иккинчидан, оғир жиноятлар айбдорларини қоралаш, учинчидан, судланганларни қийноққа солиш ёки жараёндаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабарлар тушган ишлар бўйича барча ҳукмларни қайта кўриб чиқиш, тўртинчидан, мен этник келишувларни ривожлантириш бўйича қўшимча қадамлар қўйилишига чақираман, деб айтди Пан Ги Мун. У БМТнинг2010йилги инқирозни бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатларини, жумладан бу минтақадаги гуманитар лойиҳаларга 70 млн доллар ажратилганини эслатиб ўтди.

БМТ Бош котиби Бишкекда журналистлар билан учрашувда унинг Марказий Осиёга ташрифидан кўзда тутилган асосий мақсад – минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш эканлигини айтди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей