ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Пан Ги Мун Европа Иттифоқини ноҳукумат ташкилотлар...

Пан Ги Мун Европа Иттифоқини ноҳукумат ташкилотларни сиқиштиришга йўл қўймасликка чақирди

БМТБош котиби Пан Ги Мун Страсбургда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи Парламент ассамблеяси олдида сўзга чиқди. У барча давлатларни экстремизмга қарши кураш, миграция муаммоларини ҳал этиш, шунингдек, фуқаролик жамияти фаолиятини чекламаслик ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини сиқиштирмаслик йўлида ягона жабҳа бўлиб бирлашишга чақирди. Бош котиб Европадаги демократиянинг муҳим пойдевори бўлган фуқаролик жамияти эркинлиги кейинги вақтларда жиддий таҳдидларга дуч келаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, 50 дан ортиқ мамлакат, жумладан Европадаги давлатлар ҳам нодавлат ташкилотлар фаолиятини ва уларни молиялаштириш манбаларини чекловчи тахминан 100 та қонун қабул қилганлар.

«Биз нодавлат ташкилотлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари ишига тўсиқ қўювчиларга қатъий қарши чиқишимиз керак», - деб айтди Пан Ги Мун Европа Иттифоқида.

Бош котиб нодавлат ташкилотлар, мустақил ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг ёвлашаётган экстремизмга қарши туришдаги муҳим ролини алоҳида қайд этди.

«Дин номидан жиноят қилиш – бу динга қарши жиноятдир», -деб айтди Пан Ги Мун. У БМТ Европанинг ўсиб бораётган антисемитизм, мусулмонларни сиқиш ва камситишга қарши саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини қўшимча қилди. Муҳожирлик билан боғлиқ танглик ҳақида тўҳталиб, Пан Ги Мун Ўрта Ер денгизидаги фожиани ёдга олди. У уруш даҳшатлари ва қашшоқликдан халос бўлиш ниятида Европа соҳилларига етиб олишга ҳаракат қилаётган одамларни ҳеч бир ҳавф-хатар тўхтата олмайди, деб таъкидлади.

Фақат шу йилнинг ўзида Европага Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадан 103 минг муҳожир келди. Улардан 54 минг нафари Италия,48 минг нафари Греция, 90 таси Мальта, 92 киши Испания соҳилларига сув орқали келган.

Пан Ги Мун Европани муҳожирлар муаммосини ҳал этиш ишида легаль каналлар , жумладан, қочоқларни жойлаштириш бўйича дастурни кенгайтириш доирасида ҳамда иш ва ўқишга таклиф этиш визалари сонини кўпайтириш борасида глобал ҳамкорликка чақирди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей