ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Пан Ги Мун Еврокомиссия таклифини қутлади

Пан Ги Мун Еврокомиссия таклифини қутлади

Брюсселда БМТ Бош котиби Ервопа Иттифоқининг хорижий ишлар ва ҳавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини билан учрашди, шунингдек Европа парламентарийлари олдида сўзга чиқди. У европаликларни биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ноқонуний муҳожирлик билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш ва экстремизмни бартараф этишга чақирди. БМТ раҳбари Европа Иттифоқининг бошпана излаётган 40 минг қочоқни қабул қилишга тайёр эканлигини қутлади, деб хабар қилади ташкилот сайти.

«Европа комиссиясининг 40 минг нафар бошпана излаётган кишиларни жойлаштириш ҳақида бугун эълон қилган таклифи тўғри йўналишдаги қадам ҳисобланади, деб айтди БМТ раҳбари парламентда сўзга чиқиб. У ушбу таклиф Европа Иттифоқига аъзо бўлган барча давлатлар томонидан қўллаб-қувватланади,- деб умид билдирди.

БМТ раҳбари парламент аъзоларига бу йил Ўрта Ер денгизига 1800 нафар ноқонуний муҳожирлар чўкиб кетганини эслатиб ўтди. Бу ўтган 2014 йилнинг шу даврига қараганда 20 баравар кўпдир. “Ўрта Ер денгизи орқали ўтишга ҳаракат қилганларнинг ярмидан ортиғи урушлар, таъқиблар ёки инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишларидан қочмоқда. Улар халқаро ёрдамга ва ҳимояга муҳтож”, деб айтди Пан Ги Мун. У Европа Иттифоқи мамлакатларининг ноқонуний муҳожирлик ва қочоқлар оқими билан боғлиқ тангликнинг бартараф этилиши учун жамоавий масъулиятини қайд этди.

Брюсселда Пан Ги Мун, шунингдек Ервопа Иттифоқининг хорижий ишлар ва ҳавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини билан учрашди. БМТ раҳбари Европа Иттифоқининг, жумладан Яқин Шарқ бўйича ”тўртлик” доирасида, шунингдек, ЕИ раислигида Эроннинг ядровий дастури бўйича музокараларда глобал муаммоларни бартараф этишдаги ўсиб бораётган ролини алоҳида эътироф этди. Бош котиб Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг ривожланиш мақсадлари учун расмий ёрдамлари ҳажмини ялпи миллий даромаднинг 0/7% гача олиб чиқиш ҳақидаги қўшма қарорларини юқори баҳолади. Пан Ги Мун бундай қарор июль ойида Аддис-Абобада ривожланишни молиялаштириш бўйича конференция ўтказилиши ва сентябрда Нью-Йоркдаги саммитда 2015 йилдан сўнгги даврга глобал кун тартиби қабул қилиниши арафасида қабул қилингани далилини қайд этди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей