ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Пан Ги Мун ерлар деградациясининг олдини олиш бўйи...

Пан Ги Мун ерлар деградациясининг олдини олиш бўйича лойиҳаларга маблағ киритишга даъват этди

БМТ Бош котиби Пан Ги Муннинг Бутунжаҳон қурғоқчиликка ва ерларнинг саҳрога айланишига қарши кураш куни муносабати билан йўллаган номасида ҳар йили 12 миллион гектарга яқин серҳосил ерлар ишдан чиқиши таъкидланади. Бу эса Бенин ёки Гондурас ҳудудига тенгдир. Бош котиб қишлоқ хўжалигини юритиш ва сув ресурсларидан фойдаланиш усулларини қайта кўриб чиқишга чақирди.

Пан Ги Мун сайёрамизнинг ярмидан кўп ер майдони ўз серҳосиллигини йўқотгани ва ташландиқ жойга айланганини қайд этди.Унинг фикрича, 500 миллион гектар ерни

иқтисодий йўл билан тикласа бўлади. Ахир тупроқ деградацияси оқибатида 2035 йилга бориб дунё ишлаб чиқариши 12 фоизга қисқариши мумкин.

«Агар биз ҳозир ердан фойдаланишга ўз ёндашувимизи қайта кўриб чиқмас эканмиз, унда озиқ-овқат, ичимлик суви, биоёқилғига бўлган эҳтиёжимизни қондиришимиз учун ҳар йили Норвегия ҳудудига тенг ер майдонини янгидан шакллантиришимизга тўғри келади. Бу эса атроф- муҳитга салбий таъсир кўрсатади,- деб огоҳлантирди Пан Ги Мун.

У тупроқ деградацияси натижасида ер ўзида сув ва қорни кам сақлаб қолади ва бу 10 йилдан кейин ҳар уч кишидан иккитаси сув танқислиги шароитида яшашига олиб келиши мумкинлигини билдиради, деб қўшимча қилди.

«Одамнинг озиқ-овқат, сув ва хавфсизликка бўлган барча ҳуқуқи кафолатланган дунёга эришиш мумкин. Бироқ, биз бунинг учун ўз йўлимизни ўзгартиришимиз ва озиқ-овқат ёки ичимлик суви олишимиз мумкин бўлган ҳар гектар ер тўғрисида ғамҳўрлик қилишимиз керак. Ер - қайта тикланиши мумкин бўлган ресурс, фақат бунинг учун биз унинг деградацияси олдини олиш учун маблағ сарфлашимиз керак…», - дейилади Пан Ги Муннинг номасида.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей