ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Пан Ги Мун – ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш ...

Пан Ги Мун – ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш тарафдори

Сайёрамиздаги ишсизларнинг 73 миллион нафарини ёшлар ташкил этади. Қизлар ва ёш аёллар зўравонлик ва камситилишлардан азият чекмоқда. Можаролар ва табиий офатлар туфайли 14 миллиондан ортиқ ёшлар қочоққа айланган. Ҳар куни уч мингдан ортиқ ёшлар ОИВ-инфекциясини юқтиради. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Бош Ассамблеянинг бундан 20 йил аввал қабул қилинган ёшларга оид Бутунжаҳон ҳаракат дастури шарҳига бағишланган мажлисида сўзга чиқиб, бу ҳавотирли маълумотларга эътиборни жалб этди. .

«Дунёнинг турли ҳудудларидаги ёшлар иқтисодий инқироз ва рецессиядан беҳад жабрландилар», - деб айтди БМТраҳбари йиғилишда. У молиявий-иқтисодий инқироз ёшлар манфаатларини ривожлантириш соҳасидаги кўплаб ютуқларни ўчириб ташлади, деб таъкидлади.

«Шубҳасиз, барча ёшларда муносиб ҳаёт учун имконият ва маблағ бўлиши учун жуда кўп иш қилиш лозим бўлади, - деди БМТ раҳбари. У Ҳаракат дастуридан муҳим йўналишлар ўрин олганини қўшимча қилиб, ёшлар манфаатлари 2015 йилдан кейинги даврдаги барқарор тараққиёт соҳасидаги кун тартибида ҳисобга олинади, деб умид билдирди.

«Биз ёшларни барқарор тараққиёт жараёнига жалб қилмай туриб, бу ҳақда сўз юрита олмаймиз”, деб таъкидлади Пан Ги Мун. У шунингдек ёшлар манфаатлари миллий ривожланиш режалари марказида бўлиши лозимлигини қўшиб қўйди.

Бугун дунёда 1,8 миллиард ёшлар истиқомат қилади. Улар аввалгидек турли тўсиқларга дуч келмоқда, жумладан меҳнат бозоридан ўрин олишлари қийин бўлмоқда. Ўнлаб миллион болалар мактабга бормайди, борганда ҳам ҳатто керак бўлган даражанинг энг оз қисмичалик билимга ҳам эга бўлмаяптилар. Ривожланаётган минтақаларда 60% гача бўлган ёшлар ўқимайдилар ва ишламайдилар.

БМТнинг расмий сайтига кўра, 500 млн.дан ортиқ ёшлар кунига 2 доллардан кам маблағ ҳисобига кун кечиришга ҳаракат қилишмоқда.Уларнинг кўпчилиги қашшоқликдан чиқиб кета олмаяптилар. Дунёдаги барча ёшларнинг ўндан тўққи зқисми бугун ривожланаётган мамлакатларда яшамоқда.Бу мамлакатларнинг айримларида ёшлар аҳолининг учдан бир қисмини ташкил этади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей