ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Пан Ги Мун Шимолий Кореянинг ядро қуроли синовини...

Пан Ги Мун Шимолий Кореянинг ядро қуроли синовини қоралади

БМТ Бош котиби Пан ги Мун расмий Пхеньяни ядро қуролини синовдан ўтказишни тўхтатишга чақирди.

Пан Ги Мун ўзининг баёнотида Корея Халқ Демократик Республикасининг бу борадаги ҳаракатлари халқаро ҳуқуқ нормаларига зидлигини, минтақавий хавфсизлик ва ядродан қуролсизланиш бўйича халқаро ҳаракатларни издан чиқаришини таъкидлаб ўтди.

– Мазкур ҳаракатлар минтақавий хавфсизликни беқарорлаштириб, халқаро ҳамжамиятнинг ядро қуролини тарқатмасликка оид ҳаракатларини издан чиқаради, – дейди Пан Ги Мун.

БМТ бош котиби ушбу ҳаракатни тўлиқ қоралаши баробарида бундай ҳаракат ташкилот хавфсизлик кенгашининг ядро қуролини тарқатмасликка қаратилган аксарият резолюциялари талабларини бузишини ҳам қайд этди.

Пан Ги Мун Шимолий Корея расмийларидан ядро соҳасидаги ҳар қандай фаолиятни тўхтатиш ва зиммасига олган мажбуриятларга амал қилишни талаб этди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей