ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Пан Ги Мун глобал муаммоларни ҳал этишда Ирланд...

Пан Ги Мун глобал муаммоларни ҳал этишда Ирландиянинг ўрнини қайд этди

Ирландияга сафарини якунлаган Бош котиб Пан Ги Мун ирландияликларнинг БМТ билан сўнгги 60 йилдаги самарали ҳамкорлигини алоҳида эътироф этди ва келажакда ҳамкорлик янада мустаҳкамланишига умид билдирди.

«Ирландия доимий равишда БМТнинг тинчликпарвар сиёсатини қўллаб-қувватлайди ва кун тартибидаги глобал муаммоларни ҳал этишга муҳим ҳисса қўшиб келади, деб айтди Пан Ги Мун Ирландия Бош вазири билан биргаликда Дублинда ўтказилган матбуот анжуманида. – У шунингдек бугун БМТ ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ Ирландиянинг кўмагига муҳтож эканлигини қўшиб қўйди.

БМТ раҳбари Бош вазир билан учрашувда барқарор ривожланиш, иқлим ўзгариши, тинчликпарварлик ва инсон ҳуқуқлари масалалари, шунингдек, ноқонуний муҳожирлар ва қочоқлар оқими билан боғлиқ муаммони муҳокама қилди. Бош котиб Ирландия етакчиларининг ёрдамга муҳтож кўплаб қочоқларни жойлаштириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларидан тўлқинланганини таъкидлади. Пан Ги Мун Европа давлатлари ҳамжиҳатликда ноқонуний муҳожирларнинг оқими масаласини ҳал қилишлари лозимлигини қайд этар экан, қидирув ва қутқарув чораларига ҳамда қочоқлар ва муҳожирлар оқимининг туб сабабларини бартараф этишга асосий эътиборни қаратишлари зарурлигини уқдирди. «Ирландия ҳукумати ҳарбий кема (Европа Иттифоқининг қидирув-қутқарув операциялари учун) етказиб берганини биламан ва бунинг учун миннатдорман, деб айтди БМТ раҳбари. У шунингдек, Европа давлатлари барча оғирликни соҳилларига қочоқ ва муҳожирлар кўп келадиган минтақадаги бир ёки иккита давлатга ташлаб қўйишлари мақсадга мувофиқ эмас, деб қўшимча қилди.

Пан Ги Мун ва Энд Кенни қатор масалаларни, жумладан Ирландиянинг барқарор ривожланиш, қашшоқликка, очлик ва тенгсизликка қарши курашдаги роли билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилдилар. БМТ раҳбари оғир иқтисодий аҳволга қарамай, Ирландия ривожланиш мақсадларидаги расмий ёрдамни молиялаштириш бўйича олган ўз мажбуриятларини бажариш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошираётганини эътироф этди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей