ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Пан Ги Мун – дунё ва анъанавий динлар етакчилари к...

Пан Ги Мун – дунё ва анъанавий динлар етакчилари конгрессида

Қозғистонга қилган ташрифи доирасида БМТ Бош котиби дунё ва анъанавий динлар етакчиларининг бешинчи Конгрессида қатнашди. У таъкидладики, диний арбоблар ўз қавмлари ва давомчиларига муроса, келишув, ўзаро тушуниш ва бир-бирларини ҳурмат қилишни ўргатишлари керак. “Учрашувимиз мулоқот ҳар қачонгидан кўра зарур бўлган бир вақтда ўтяпти. Дунё янгиланишлар босқичида турибди. Урбанизация ва ноқонуний миграция суръатлари ўсмоқда. Биз ривожланишниннг янада барқарор ва адолатли йўли учун курашяпмиз. Дунёда хавфсизликнинг глобаль ландшафти кескин ўзгармоқда” деб айтди Пан Ги Мун.

У таъкидладики, бугун инсоният катта имкониятларга эга – биз глобал камбағалликни тугатиши мумкин бўлган биринчи авлод бўлдик ва жуда кеч бўлмай туриб, глобал ҳарорат кўтарилиши муаммосини ҳал қилиши мумкин бўлган сўнгги авлод бўлишимиз мумкин, деб ёзади ташкилот раҳбари матбуот хизмати.

Қозоғистонга расмий ташрифи доирасида Пан Ги Мун мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев, бош вазир Карим Масимов ва ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисовлар билан учрашди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей