ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Пан Ги Мун 2016 йилги фаолиятининг устуворликлари...

Пан Ги Мун 2016 йилги фаолиятининг устуворликларини баён қилди

БМТ Бош котиби  ўзининг Бирлашган Миллатлар ташкилоти  раҳбари  сифатидаги оҳирги йили бўлган 2016 йил   динамик  ва маҳсулдор  бўлишига  ваъда берди.

Бош котиб   Пан Ги Мун 2016 йилнинг устувор йўналишларини баён қилди. У ўзининг БМТ раҳбари сифатидаги  фаолиятининг  оҳирги йили  динамик  ва маҳсулдор бўлишини ваъда  қилди.   Асосий вазифалар қаторида  Пан Ги Мун Барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартибини, можаролар биринчи навбатда Суриядаги  зиддиятлар бартараф  этилишини, инсонпарварлик  фаолиятининг  мустаҳкамланиши,  қочоқларга  ёрдам кўрсатиш ва  терроризм ҳамда экстремизмга  қарши  курашни тилга олди.  «Бу йил, энг аввало шу залда  қабул қилинган  барқарор ривожланиш бўйича  муҳим қарорлар  жойларда  амалга оширилиши  бошланадиган  йил бўлиши  лозим.  Агар 2015 йил   глобал  барқарор  ривожланиш йили бўлган  бўлса, унда  2016 йил миллий барқарор ривожланиш  йили бўлиши керак», - деб айтди  Пан Ги Мун БМТ Бош Ассамблеясида  сўзга чиқиб.    У барча  ҳукуматлар  2015 йилдан кейинги даврда  ривожланиш соҳасидаги  Кун тартибини амалга оширишга  йўналтирилган қонунлар лойиҳалари, сиёсатни илгари суришлари ва керакли ресурсларни ажратишлари лозимлигини қўшимча  қилди. Кун тартибида камбағаллик, гендер нотенглиги ва замонамизнинг бошқа  муаммоларини бартараф  этиш учун  чора-тадбирлар  кўзда тутилган.  

«Иккинчидан,  барқарор ривожланиш учун тинчлик  керак. 2016 йили биз глобал қарама-қаршиликка олиб борадиган  можароларни тўхтатишимиз,  аҳолининг заиф қатламларини  ҳимоялаш  учун кўпроқ куч-ғайрат  сарфлашимиз  ва  истиқболда биз янги  можаролар ва  ларзалар  келиб  чиқишига  йўл қўймасликка жиддий киришганимизни намойиш қилишиимиз лозим», - деб айтди Пан Ги Мун. У БМТнинг тинчликпарварлик  фаолиятини ва “Биринчи навбатда инсон ҳуқуқлари”  ташаббусини ислоҳ  қилиш  бўйича саъй-ҳаракатларни  эслатди.   БМТ Бош котиби давлатлар  “Фуқаро шаҳсларни ҳимоялаш бўйича  масъулият” стратегиясини амалга оширишга миллий  ёндашувни  кучайтириш лари даркорлигини таъкидлади.   Унинг айтишича, можароларни бартараф  этиш соҳасидаги муваффақиятсизликлар  инсонпарварлик  ёрдамига  муҳтожлар  сони 125 миллион кишига етишига  олиб  келди.  

 

Пан Ги Мун ўз чиқишида  сиёсий ҳаракатсизлик ва  инсонпарварлик фаолиятига  маблағлар етишмаслиги қурбони бўлган  тинч аҳолининг азоб-уқубатларига алоҳида  эътибор  қаратди. Шу муносабат билан  БМТ раҳбари 23-24 май  кунлари  Истамбулда Бутунжаҳон инсонпарварлик  саммити бўлишини эслатди ва  барча давлатлар раҳбарларини бу тадбирда  иштирок этишга  чақирди. Қочоқларнинг аҳволи  тўғрисида  гапираркан, Пан Ги Мун  бугунги кунда  уларнинг сони 600 миллиондан  ортиқ  эканини айтди. Уларнинг икки фоизга яқини  Европада бошпана топди, бироқ катта қисми ривожланаётган давлатларда  яшамоқда. БМТ  раҳбари  19 сентябрда Нью-Йоркда қочоқлар  ва муҳожирлар муаммоларига  бағишланган саммит ўтказилиши ҳақида  эълон қилди.

 

Сурия масаласида Бош котиб мамлакат  аҳолисининг оғир аҳволи борасида ташвиш билдирди, улар  заҳ  аҳоли пунктларида  яшамоқда ва инсонпарварлик  ёрдамидан маҳрум. «Бугун  мен ҳеч қандай шартларсиз, тезкор  ва даҳлсиз  инсонпарварлик ёрдамини таъминлашга  даъват этаман.  Эртага турли йўллар (блокада каби)дан  фойдаланган ҳолда одамлар ҳаёти  ва  шаъни билан ўйнаётганлар ўз  қилмишлари учун  жавоб беришларига  тўғри келади», - деб огоҳлантирди Пан Ги Мун.  У ўзининг Маҳсус элчиси  25 январда  Сурия бўйича  музокаралар ташкил этиш борасида ҳаракатларни давом  эттираётганини  айтди.  «Мен  барча  жалб этилган томонларни  БМТ Хавфсизлик  кенгашининг  Сурия бўйича резолюциясида қайд этилган  қоидаларни  бажаришга  чақираман. Минтақавий  кескинлик бизнинг  бу урушни бартараф этиш йўлларини излаш  борасидаги  барча  саъй-ҳаракатларимизни  йўққа  чиқаришига  йўл қўймаслигимиз  керак», - деб айтди Бош котиб. У ўз  сўзида  Пхеньяннинг ядровий фаолиятини қоралади  ва ядровий қуролни тарқатмаслик умумбашарий қоидаларини мустаҳкамлашга чақирди. «Улкан масъулият даври бошланмоқда: ривожланиш соҳасидаги янги кун тартиби ва  менинг ўн йиллик мандатимнинг ўнинчи  йили. БМТ учун бир йил жуда қисқа вақт. Бироқ  мен биз уни динамик  ва  маҳсулдор  қила олишимизга ишонаман», - деди БМТ раҳбари. Пан Ги Мун Ташкилотнинг 2015 йилги фаолияти якунларини чиқара  туриб,  ривожланиш соҳасидаги  янги  кун  тартиби,  иқлим ўзгариши бўйича  янги  битим, полиемилит  ва эболага қарши курашдаги муваффақиятларни эслатиб ўтди.    

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей