ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Озиқ-овқат барқарорлигини мустаҳкамлашга ҳисса

Озиқ-овқат барқарорлигини мустаҳкамлашга ҳисса

Ўрмонлар бутун дунёдаги очарчиликка қарши курашишга муҳим ҳисса қўшиши мумкин. Бу ҳақда БМТнинг ўрмонлар ва озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги янги маърузасида сўз боради. Маъруза шу кунларда Нью-Йоркда бўлиб ўтаётган Ўрмонлар бўйича форум сессия арафасида чоп этилди.  

Маъруза муаллифлари бугун дунёдаги ҳар тўққизинчи киши ҳамон очарчиликдан азият чекмоқда. Уларнинг кўпчилиги Африка ва Осиё мамлакатларида яшайди. Экспертлар ушбу муаммони озиқ-овқат рационига ўрмондан олинган маҳсулотларни фаол қўшиш йўли билан ҳал этишни таклиф қилишмоқда. 

Экспертлар ёввойи ҳайвонлар, дарё балиғи ва тановул қилса бўладиган ўрмон ҳашоратлари оқсил ва витаминларнинг ажойиб манбаи эканини эслатиб ўтади. Шу ва бошқа кўплаб ўрмон неъматлари қашшоқ ҳудудлардаги озиқ-овқат етишмовчилигини қоплаши мумкин. Бунинг устига ўрмонлар нафақат зарур озиқ-овқатлар, балки овқат тайёрлаш учун ёқилғи манбаи ҳам ҳисобланади. 2,4 млрд.киши овқат тайёрлаш учун ёғоч ёқилғисидан фойдаланади.

«Мазкур маъруза озиқ-овқат барқарорлигини мустаҳкамлашда бизга ўрмонларнинг муҳим роли ҳақида эслатади», - дейди БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича департаменти вакили Томас Гасс. Маърузани тайёрлаш устида турли мамлакатлардан 60 дан ортиқ олим ишлади. Улар сайёрадаги деярли ҳар олтинчи кишининг озуқаси ва даромадлари ўрмонга боғлиқ деган хулосага келди. Экспертлар давлатларни маҳаллий жамоалар манфаати йўлида ўрмон захираларини янада самаралироқ бошқаришга чақирди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей