ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Озарбайжон адабиёти ўзбек тилида

Озарбайжон адабиёти ўзбек тилида

Озарбайжон Президенти Ишлар бошқармаси қошидаги Президент кутубхонасида «Озарбайжон адабиёти ўзбек тилида» лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди..

Лойиҳа Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги Маданият маркази ва Гейдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази томонидан тўрт йилдан бери амалга ошириб келинаётганини қайд этиш жоиз. Лойиҳа доирасида озарбайжон адаблари асарлари ўзбек тилига таржима қилинди ва чоп этилди.

Тақдимот очилишида Озарбайжон Президенти кутубхонаси директори Маил Ахмедов мазкур лойиҳа мамлакатларимиз ўртасидаги жипс маданий, ижтимоий ва адабий алоқаларнинг яна бир намойиши эканини таъкидлади. У шунингдек, «Озарбайжон ва Ўзбекистон халқлари ўртасида илдизлари олис тарихга бориб тақалган қадимий маданий-адабий алоқалар мавжуд, деб айтди. ХХ асрнинг охирларида, мамлакатларимиз яна мустақилликка эришганларида бу алоқа ва муносабатлар ривож топиб, стратегик ҳамкорликнинг юқори босқичига чиқди. Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Гейдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган кўп сонли тадбирлар ва лойиҳаларни амалга оширмоқда».

Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошидаги Гейдар Алиев номидаги озарбайжон маданият маркази директори Самир Аббосов тақдим этилган китоблар ва лойиҳалар ҳақида батафсил ҳикоя қилди: « 2016 йили Саодат Мухамедованинг «Замонавий ўзбек ва озарбайжон шеъриятининг ўзига хос жиҳатлари» номли китоби чоп этилди. Китобда озарбайжон шоирларининг ўзбек тилига, ўзбек шоирларининг озарбайжон тилига таржималаридан намуналар берилган. Бошқа китоблар орасида– «Ўзбек-озарбайжон ва озарбайжон-ўзбек сўзлиги», Мен, сен, у ва телефон» тўпламидаги Озарбайжон халқ ёзувчиси Анорнинг танланган асарлари, Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол таржимасида улуғ шоир Низомий-Ганжавийнинг “Хамса”сидаги бешта асар ва яна аҳолида катта қизиқиш уйғотадиган ўндан ортиқ нашрлар бор.

Тақдимот иштирокчилари Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Гейдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази томонидан амалга оширилаётган лойиҳа мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга ёрдам беради, деган якдил фикрни билдирдилар. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей