ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Озарбайжон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вази...

Озарбайжон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Тошкентга ташрифини 16 киши халок бўлган ёнғин сабабли тўхтатди

Озарбайжон  Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири , генерал-полковник Камаледдин Гейдаров  Бокуда   кучли ёнғин  юз бергани  туфайли  ташрифини тўхтатди ва  Ватанига   қайтди. 

Маҳаллий  ОАВ  хабарларига кўра,  Озарбайжон  пойтахтининг Бинагадин туманидаги кўп қаватли  уйда сешанба куни  юз берган  ёнғин  оқибатида 16  киши ҳалок бўлган, улар орасида 3 та кичик ёшдаги болалар ҳам  бор, 54 киши жароҳат олган.   Бош прокуратуранинг  оғир жиноятлар  тўғрисидаги  ишлар бўйича  тергов  бошқармаси томонидан  жиноий иш қўзғатилди..

Озарбайжон  Республикаси Президенти  маъмурияти  раҳбарининг ўринбосари Зейнал Нагдалиев  ва Фавқулодда  вазиятлар вазири Камаледдин Гейдаров воқеа жойида  бўлишди,  деб  ҳабар  қилади  vesti.az.

Ёнғин  бинонинг олд  қисмидан  бошланган ва қисқа вақт ичида  унинг катта қисмини қамраб олган. Шу сабабли  бино ичидагилар  жароҳат  олишган ва ис газидан заҳарланишган. Воқеа жойига  кўп сонли  ўт ўчирувчилар,  тез   тиббий  ёрдам бригадалари, Фавқулоддавазиятлар вазирлиги  кучлари  етиб  келишган. Ёнғинни  ўчиришга  вазирликнинг иккита вертолети  жалб  этилган.    

Фото: РИА Новости

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей