ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Олтита номинация – битта ҳайкалча: Ди Каприо «Энг ...

Олтита номинация – битта ҳайкалча: Ди Каприо «Энг яхши эркак роли» учун ўзининг илк «Оскар»ини олди

Ўтган йилнинг декабрида экранларга чиққан «Омон қолган» фильми машҳур актёрга ғолиблик олиб келди.

Бу йўналишдаги мукофотга ундан ташқари Эдди Редмэйн (“Даниялик қиз”), Мэтт Дэймон (“Марслик”), Брайан Крэнстон (“Трамбо”) ва Майкл Фассбендер (“Стив Жобс”)лар ҳам даъвогарлик қилишганди, – деб ёзади РИА Новости ABC телеканалида тарқатган хабарларида.

Актёр мукофотни қабул қилиб олар экан, барча ҳамкасбларига миннатдорлик билдирди. Унинг сўзларига кўра, «Омон қолган» фильми «беназир ижодий жамоа меҳнати самараси»дир.

Актёрлик фаолияти давомида у олти бор «Оскар» мукофотига номзод бўлган, лекин фақат бугунгина тақдирланиш шарафига муяссар бўлган.

У биринчи бор бу ҳайкалчага 18 ёшида «Гилберт Грейпни нима қийнамоқда?» фильмидаги иккинчи даражали роли учун даъвогар бўлганди. Ўтган йили эса «Уолл-стритлик бўри» фильмининг ҳам актёри, ҳам продюсери сифатида икки бора номзод бўлди, фақат мукофот Мэтью Макконахи ва Алехандро Гонсалесу Иньярритга насиб этганди.

«Омон қолган» фильми учун 41 ёшли Ди Каприо илгарироқ «Олтин глобус» мукофотини олганди. У ушбу мукофотнинг уч бора унинг лауреати бўлган. АҚШ Critics' Choice Awards кинотанқидчилар мукофоти ҳам шу жумладандир.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей