ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Олимлар саратон касаллигини даволашнинг ёриб ўтиш ...

Олимлар саратон касаллигини даволашнинг ёриб ўтиш усули ҳақида гапирмоқдалар

Экспертлар саратон касаллигини даволашнинг янги усулини кимёвий даволаш бошлангандан бери бу соҳадаги энг катта ҳужум, деб атамоқдалар, у кимёвий даволашни беш йилдан сўнг алмаштириши мумкин. Британиянинг DailyMail нашрининг ёзишича,, янги усул – иммунотерапиянинг моҳияти шундаки, иммунитетли тизим саратон тўқималарига ҳужум қилиш кўникмасини ҳосил қилади.

Собиқ коллеж ўқитувчиси Викки Браун ҳозир 61 ёшда, унга 2006 йили қўрқинчли ташҳисни қўйишган эди. Шифокорлар унда тери саратонини аниқладилар, касаллик шунингдек кўкрак ва ўпка соҳасига ҳам тарқалган эди. 2013 йили шифокорлар Виккининг атиги бир неча ойлик умри қолганини маълум қилдилар. Аёл янги усулнинг клиник синовларида қатнашишга розилик берди ва орадан бир неча ҳафта ўтгач хавфли шишлар изсиз ғойиб бўлди. Кейинроқ саратон яна намоён бўлди, бироқ иммунотерапия яна бир марта уни енгди. Ҳозир Викки учинчи марта саратон билан курашишга мажбур, докторлар эса ўша усулни яна қўллашни режалаштиришмоқда.

Профессор Питер Жонсон саратонни даволашда янги давр келганига ишонмоқда: “Умид қиламизки, кўп ҳолатларда даволаш узоқ вақт самара беради, айрим беморларда эса касаллик бутунлай барҳам топади”.

Иммунотерапия усули шундан иборатки, организм кимёвий терапия ва бошқа дориларни самарасиз қилиб, ўзига ҳимоя яратган саратон тўқималарига ҳужум қилади.

Буюк Британиядаги 950 нафар бемор қатнашган тадқиқотлардан бири натижасида хавфли шишларнинг 60% қисқарди ёки назорат остига олинди.

«Дорилардан фойдаланишда жуда эҳтиёт бўлишимиз керак, бироқ бизда тери саратонидан халос бўлган ва ҳозир бошқа соғлом кишилар каби ҳаёт кечираётган беморларимиз бор”,- деди Лондондаги Марсден қироллик госпитали маслаҳатчиси, доктор Жеймс Ларкин.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей