ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Олимлар: Непалдаги зилзила Эверест тоғининг баланд...

Олимлар: Непалдаги зилзила Эверест тоғининг баландлигини пасайтирди

25 апрель куни Непалда содир бўлган зилзила Эверест тоғининг баландлигини пасайтирди. Бу ҳақда The Huffington Post газетаси бирданига бир нечта олимлар гуруҳининг маълумотларига таянган ҳолда хабар беради.

UNAVCO геофизикавий тадқиқотлар нотижорат консорциумининг маълумотларига кўра, ушбу табиий офатдан сўнг дунёдаги энг баланд тоғнинг баландлиги бир дюйм (2,54 сантиметр)га пасайган. Олимларнинг хулосалари 29 апрель куни Жомолунгма (Эверестнинг иккинчи номи) устидан ўтган Европанинг «Қўриқчи-1» сунъий йўлдошидан олинган маълумотларига асосланган. 

Ўз навбатида, Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги Бирлашган тадқиқотлар институти ходими, профессор Рожер Билхам (Roger Bilham) энг баланд чўққи бир-икки миллиметрга пасайганини айтади. Шу билан бирга, унинг маълумотлари бўйича, Ҳимолой тоғларида жойлашган Аннапурна тоғ массиви зилзила натижасида 20 сантиметрга ўсган.

Германия аэрокосмик маркази ҳам Катманду ҳудудидаги 55 га 18 миль келувчи ер юзасининг бир қисми (тахминан 88,5 га 29 километр, 2,5 минг километр квадратдан ортиқ) олдинги даражадан уч футга (9 сантиметрга яқин) кўтарилган, деган хулосага келди. 

Олимларнинг барчаси рельеф ўзгаришини ер ости силкинишларидан сўнг ер қобиғи зўриқишининг заифлашиши билан тушунтирмоқда. Зилзиладан олдин геологик платформа сиқилган резина каби зўриқишда эди, табиий офат зарбасидан кейин эса у “бўшашди”. Ана шу ҳолат ер юзасидаги ўлчамларнинг ўзгаришига олиб келди.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей