ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Олимлар: кам ухлаш Альцгеймер касаллиги ривожланиш...

Олимлар: кам ухлаш Альцгеймер касаллиги ривожланишига олиб келиши мумкин

Берклидаги Калифорния университети олимлари кам ухлаш мияда бета-амилоид оқсили тўпланишига олиб келиши мумкинлигини аниқладилар.Маълумки, оқсилнинг айни шу тури узоқ муддатли хотирага путур етказади ва Альцгеймер касаллиги ривожланишига олиб келади.

Бу модданинг тўпланиши уйқу билан боғлиқ янада катта муаммони келтириб чиқариши мумкин. « Миянинг муайян қисмида бета-амилоид оқсилининг тўпланиши қанча юқори бўлса, сиз шунча кам ухлайсиз, бу эса ўз-ўзидан хотирангизнинг ёмонлашувига олиб келади, - деб айтди неврология профессори Мэттью Уокер. «Бундан ташқари қанчалик кам қаттиқ ухласангиз, организмингиз бу оқсиллардан тозаланиши шунча қийин бўлади.

Тадқиқот натижалари Nature Neuroscience журналида эълон қилинган. Тадқиқотда 65 ёшдан 81 ёшгача бўлган, руҳий бузилиш ва уйқусизликка дучор бўлмаган 26 киши қатнашди..Уларнинг ҳар бирини бош мияларида бета-амилоид оқсиллари бор-йўқлиги бўйича текширувдан ўтказишди.

Кейин 120 та сўзни эслаб қолишни сўрашди ва бу қанчалик яхши бўлганини текширишди. Сўнгра тажриба иштирокчилари учун саккиз соатлик уйқу ташкил этилди. Бу вақт давомида олимлар иштирокчилар миясининг фаоллигини ўрганишди. Эртаси куни яна бир марта иштирокчиларнинг хотираларини синовдан ўтказиш керак эди.

Тадқиқотчилар гиппокампдаги – бош миянинг хотиралар умумий қобиққа тушишдан олдин сақланадиган соҳасидаги фаолликни кузатишди. «Уйқудан кейин қанча кўп эслай олсангиз, миянгиз шунча кам гиппокампда бўлади ва кўпроқ умумий қобиқа мурожаат қилади,- деб тушунтирди Мэттью Уокер.- Содда қилиб айтганда, компьютер маълумотларни USB-тўплагичдан эмас, балки қаттиқ дискдан олиши билан баробар».

Тадқиқот натижалари кўрсатдики, бета-амилоид оқсил умумий қобиқда юқори даражада йиғилиб қолган иштирокчилар бошқалардан ёмон ухлар эканлар ва эслаб қолиш қобилиятлари ҳам анча паст экан. Айримлар эшитган маълумотларнинг ярмидан ортиғини эслай олмадилар.

Олимлар оқсил ва ёмон уйқу ўртасидаги алоқани аниқлашга муваффақ бўлганларига қарамай, ҳали айнан нима бунинг бош бўғини экани тушунарли эмас. Бу саволга жавоб топиш олимлар олдидаги навбатдаги вазифа. .Бу иш беш йилга яқин вақт олиши таъкидланмоқда.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей