ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Олимлар: ирсий-модификацияланган бактериялар сарат...

Олимлар: ирсий-модификацияланган бактериялар саратоншишларини аниқлаши мумкин

Science Translational Medicine илмий журналида эълон қилинган тадқиқотда олимлар , E.Coli бактериясини сичкон организмида тахминан бир ой қоладиган ўзига хос сенсорга айлантирилган усул ҳақида ёзишган. Бу вақтда у хавфли шишларни аниқлашга ҳаракат қилади.

Одатдаги E.Coli ичак деворчаларига сўрилиши мумкин ва жигар шишларида қолади. Бироқ ўзгартирилган бактерия махсус фермент ишлаб чиқаришни ўрганди, бу фермент касаллик ҳақида огоҳлантириб, сичқон пешоби рангини ўзгартиради.

Модификациялашган E.Coli сичқон танасида саратон касаллигини 24 соат ичида аниқлашни уддалаган бўлса ҳам бу усул яна инсон организмида ҳам синаб кўрилиши керак. Гап шундаки, кемирувчилар ва одамларнинг ичаклари микрофлораси кескин фарқ қилади.

Иккинчи тадқиқотларда олимлар модификацияланган бактериялардан сичқонларда диабетга ташҳис қўйиш учун фойдаланишда синаб кўрдилар, улар пешоб орқали биологик огоҳлантириш олишга ҳаракат қилдилар.

Маълум бўлишича, бактерия-сенсорлар ҳозир амалда бўлган усуллардаги каби қанд ошишини муваффақият билан аниқлай олар экан.

Массачусетс технология институти ва Сан-Диегодаги Калифорния университети олимлари уларнинг тадқиқотлари узоқ вақт мобайнида аниқланиши мумкин бўлмаган касалликларни даволашда ташҳис қўйиш муваффақиятини ошириши туфайли ҳаётий муҳим эканини таъкидламоқдалар.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей