ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Олимлар иммун тизими ишининг ўзига ҳос жиҳатларини...

Олимлар иммун тизими ишининг ўзига ҳос жиҳатларини аниқладилар

Мельбурндаги La Trobe University университетининг бир гуруҳ олимлари Американинг Виргин университетидаги тадқиқотчилар билан ҳамкорликда секинлаштирилган тасвирга олишнинг нодир технологияси ёрдамида биринчи бор лейкоцитларнинг нобуд бўлиш жараёнини суратга олдилар. Шу видео туфайли иммун тизими иш хусусиятини аниқлашга муваффақ бўлинди. Тадқиқот натижалари Nature Communications журналида эълон қилинди.

Лейкоцитлар – оқ қонли тўқималар бўлиб, уларнинг асосий вазифаси ички ва ташқи патоген агентлардан ҳимоялаш ҳисобланади. Улар капиллярлар деворчалари орқали ўтишлари ва тўқималар орасидаги бўшлиққа киришлари мумкин, бу ерда ёт зарраларни ютиб ҳазм қилади. 

Видеоёзувдан оқ қонли таначалар нобуд бўларкан, қандай қилиб иммун тизимни организмда инфекция борлигидан огоҳлантириши аниқ кўринди. Олимлар биринчи марта лейкоцитларнинг нобуд бўлишини тасвирга туширишди, бунга қадар улар тартибсиз равишда қисмларга парчаланиб кетади, деб ҳисоблаб келинган. Ноёб видеоёзув уларнинг ўлими назоратда эканини кўрсатди.

«Оқ қонли таначалар нобуд бўлаётганда, уларда аввалига катта ғижимлар юзага келади, кейин улар тўқималарга ажралади ва кўп кичик мунчоқлардек сочилади ва кейин алоҳида ипларни ҳосил қилади. Атрофда турган тўқималар бу кичик бўлакчаларни осонгина ютиб юборишлари мумкин”, деб ҳикоя қилди экспериментни бошқарган биолог Жоржия Аткин-Смит.

Унинг айтишича, бу видеони синчиклаб ўргангандан кейин олимларда бу “мунчоқлар” молекулаларга эга, улар ўзга тўқимага тушгандан кейин бошқа қонли таначаларга огоҳлантирувчи сигнал берадилар, деган тахмин пайдо бўлди. Улар гўё: «Эҳтиёт бўлинг, инфекция яқинлашяпти», -деб хабар бераётгандек кўринди,- дейди Аткин-Смит.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей