ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Олимлар: Хакерлар бутун дунё бўйлаб метро йўловчил...

Олимлар: Хакерлар бутун дунё бўйлаб метро йўловчиларини таъқиб қилишлари мумкин

Қачонки, биз қўлимиздан смартфонни қўймаётган, кеча-кундуз интернетда ўтирар эканмиз, кибермаконда ҳавфсизлик тўғрисида гапириш қийин. Ҳар куни метро хизматидан ер юзидаги юз миллионлаб аҳоли фойдаланади. Хитойлик олимлар гуруҳи томонидан олиб борилган тадқиқотларда турли гаджетлардан фойдаланувчиларнинг 92%и хакерлар нишонида бўлиши мумкин. Улар ер ости йўловчиларининг ҳар бир қадамини кузатиш имкониятига эга.

Ҳар куни жамоат транспортида шаҳар бўйлаб юрадиган ўнлаб миллион кишилар доимий таъқибга дуч келиши мумкин. Фақатгина Нью-Йоркнинг ўзида метро хизматларидан ҳар куни 5,5 миллиондан ортиқ киши фойдаланади, уларнинг ярмидан ортиғи кибер-жиноятчиларни айниқса қизиқтирадиган смартфон эгаларидир. Бу ҳақда Хитойдаги қадимий Нанкин университетининг бир гуруҳ олимлари ўз тадқиқотларида сўз юритганлар, деб ёзади The Daily Dot портали.

«Агар хакер смартфондан фойдаланувчи бир кишини бир неча кун давомида таъқиб қила олса, унда бу одамнинг қаерда яшаши, ишлаши, таъқиб объектининг жисмоний ҳавфсизлиги қай даражада экани тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлади. Бошқа мисол: агар жиноятчи Элис ва Боб кўпинча ишдан ташқари бир вақтнинг ўзида бир жойда пайдо бўлаётганини аниқласа, у Боб ва Элис бир бири билан таниш, деган хулоса чиқаради, дейилади тадқиқотда.

Биз кеча-кундуз қўлимиздан қўймайдиган смартфонлар ўзининг барча геолокация, GPS, интернет ва бошқа хизматлари билан аллақачон жосуслар учун ҳақиқий совғага айланган.

Тадқиқотлар ҳозирча расмий тақриз жараёнидан ўтгани йўқ.

Транспорт ва киберхавфсизлик масаласи дунёнинг қарийб барча мамлакатларида ҳокимият доиралари учун бошоғриғи ва хакерлар ҳужуми учун энг севимли ва заиф жой. Исроилда бир неча марта автомобиль тоннелларини бошқариш тизими ишдан чиқарилди.АҚШ ҳарбий кемалари компьютер таҳдидларидан ёмон ҳимояланган. Турли тадқиқотлар самолетлар ва уларнинг бошқарув тизимлари ҳавфсиз эмаслигидан дарак беради. Американинг One World Labs компаниясининг IT- ҳавфсизлиги бўйича собиқ мутахассиси Крис Робертснинг ҳикояси бунинг асосий далилидир. Унинг айтишича, барча учун имкониятли бўлган wi-fiдан фойдаланиб,у самолетнинг ички тармоғини бузган, авиалайнернинг ҳавфсизлик тизими паролини ёзиб олиб олган ва ҳатто бортни бошқаришда қатнашган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей