ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Олимлар дунёнинг турли қисмларидан Антарктикага м...

Олимлар дунёнинг турли қисмларидан Антарктикага муз олиб келмоқчилар

Франция ва Италия гляциолог олимлари музликлар эриб кетиши мумкинлигини назарда тутиб, Антарктикада дунёнинг турли мамлакатларидаги музлар намуналари омборини ташкил этишни режалаштирмоқдалар, дейилади Natureда чоп қилинган мақолада.

Биринчи навбатда Антарктикага турли тоғ музликларидан намуналар юборилади. 2016 йилда Альп тоғлари музларининг биринчи намуналари Конкордиа деб номланган илмий станциянинг ўн метрга яқин чуқурликдаги махсус омборига жойлаштирилади. Бу ерда ҳарорат цельсий бўйича 50 даража совуқни ташкил этади. 2017 йилда бу ерга Анд(Боливия)дан муз олиб борилади. Кейин Химолай тоғлари музликларидан намуналар олиниши кўзда тутилган.

Бу музликлар намуналарининг қиймати шундаки, улар минг йиллар мобайнида ҳосил бўлган. Улар ёрдамида сайёрамизнинг иқлими ва экологиясидаги ўзгаришларни ўрганиш ва бу манбаалар ёрдамида келажакда трансформация башоратларини ишлаб чиқиш мумкин бўлади. Олимларнинг фикрича, яқин юз йилда ҳароратнинг кўтарилиши барча тоғларнинг муз қопламалари ва музликларни эритиб юбориши мумкин. Бу объектларни фан учун сақлаб қолиш ниятида мутахассислар улардан намуналар олиш ва шундай омборга жойлаштиришга қарор қилдилар.      

Шуни ҳам айтиш керакки, олимларнинг бошқа гуруҳи 2010 йилнинг 2014 йилнинг апрелигача Антарктика ярим ороли йилига 56 млрд тонна муз йўқотганини маълум қилишди. Улар Европа космик агентлигининг космик йўлдоши «Криосат-2»дан олинган маълумотларни таҳлил қилишди. Бунга қадар Антарктикада бундай кўламда муз эриши кузатилмаган эди. Бироқ, тадқиқотчиларнинг фикрича, глобал ҳаво исиши Антарктикага ҳам таъсир кўрсатишига қарамай, у барибир яқин бир неча юз йилликларда моддалар намуналарини сақлаш учун энг мос жой бўлиб қолади. Энг муҳими, бу ерда совуқ учун пул тўланмайди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей