ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / ОИТСни дастлабки босқичида эрта даволаш бемор ҳаёт...

ОИТСни дастлабки босқичида эрта даволаш бемор ҳаётини асраб қолади

ОИВ юқтирилган илк босқичда ретровирусга қарши муолажани тайинлаш бемор саломатлиги ҳолатини яхшилайди. Бу ҳақда БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастурида (ЮНЭЙДС) маълум қилишди.

АҚШ саломатлик миллий институти томонидан молиялаштириладиган START халқаро клиник тадқиқотлари кўрсатдики, ретровирусга қарши муолажалар касалликнинг илк босқичида ўз муайян самарасини беради. Олимларнинг маълумотларига кўра, бундай ҳолатда ОИТС ва бошқа жиддий касалликлар билан оғриш хавфи 53%га пасаяди.

ЮНЭЙДСнинг ижрочи директори Мишель Сидибенинг фикрича, бу натижалар яна бир бор ОИВга дучор бўлган ҳар бир киши тезлик билан ретровирусга қарши муолажа олиши лозимлигидан гувоҳлик беради. У даволанишнинг кечиктирилиши, қандай сабаб билан боғлиқ бўлмасин, саломатлик ҳуқуқининг бузилиши ҳисобланади, деб таъкидлади.Янги маълумотлар шу йил эълон қилинадиган ЖСТнинг даволаниш бўйича қўлланмани тайёрлашда муҳим роль ўйнайди.

БМТда 2030 йилгача ОИТС эпидемиясини бартараф этиш мақсади қўйилган. Бугунги кунда ОИВ тарқалаётган ягона минтақа – бу Шарқий Европа ва Марказий Осиёдир. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей