ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Обама: «Дональд Трамп президент бўла олмайди... Бу...

Обама: «Дональд Трамп президент бўла олмайди... Бу сизга ток-шоу эмас»

АҚШ президенти Барак Обама олдинда турган президент сайловларида республикачилар партиясидан қатнашишга даъвогарлар ва шахсан миллиардер Дональд Трампни қаттиқ танқид остига олди. Бу ғалати номзод сайлов кампаниясига кўп қўрқинчли телевизион шоу кўринишларини киритган.

«Мен одоб доирасида жаноб Трамп президент бўлолмайди деб ҳисоблайман. Америкаликларга ишонаман. Ўйлайманки, улар президент бўлиш жиддий иш эканини яхши тушунишади. Бу студия меҳмонларига аталган ёки ҳаққоний ток-шоу эмас. Бу реклама ёки маркетинг ҳам эмас. Бу ҳақиқатан оғир вазифа», – деди Обама Калифорниядаги матбуот анжамунида, деб ёзади The Washington Times. Шунингдек, Барак Обама исмини тилга олмасдан сенатор Марко Рубиони ҳам танқид остига олди. У флоридалик республикачи, иммиграция ислоҳоти қонуни лойиҳасини қўллаб-қувватлашдан бош тортган, илгари эса шундай қонуннинг тарафдори бўлган. «Сизларда ниҳоят иммиграция муаммоларини ҳал қилиш учун қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаган, илгарилари унинг тарафдори бўлган номзод бор. Бироқ бу номзод ўз позициясини имкон борича шунчалик тез ўзгартирди», – деб қайд этиб ўтди президент.

Обама, давлат раҳбари «дунё бўйича раҳбарлар билан ишлаш қобилиятига эга бўлиши кераклиги, кишиларда Америка бошқаруви позициясига ишонч уйғота олиши, далиллар билан таниш бўлиши, давлат раҳбарларининг исмларини билиши, уларнинг мамлакати хаританинг қаерида жойлашганини билиши керак бўлишини» эслатиб ўтди. Шунингдек, АҚШнинг амалдаги президенти республикачилар номзодлари жаҳон ҳамжамиятини жиддий ташвишлантираётган иқлим ўзгариши муаммосини инкор этгани билан ҳам ёмонроқ эканини айтди. «Бутун дунё мамлакатлари бизни илм ва соғлом фикрлаш томонида деб ҳисоблайди», – деб тушунтирди Обама. Аммо республикачилар партиясидан президентлик постига номзодларидан ҳеч бири бу масалага етарлича эътибор қаратмаётгани, жумладан, Трамп ҳам бундай қилмаётганини қайд этиб ўтди. Трампнинг таклифларига келсак, у АҚШ ҳудудига мусулмонларнинг киришига вақтинчалик тақиқ киритиш тарафдори. Бироқ бундай йўл тутиш Обаманинг фикрига кўра,  антимусулмонлик кайфиятига қўшимча балл бериши мумкин, ҳатто Трамп билан бир партиядан бўлган республикачилар ҳам бундай сиёсат ўта хатарли ҳисоблашади. ITV таъкидлаганидек, демократ Обама жануби-шарқий Осий давлатлари саммитидан кейин таниқли республикачиларнинг мағлубиятини тўғрилади. Ўз навбатида Дональд Трамп ҳам унинг танқидларига жавоб бериб, Обама унга ўзининг «энг катта илтифотини» кўрсатганини эълон қилди. Шунингдек, миллионер ўзининг ўтган президентлик кампанияларида қатнашмагани туфайли Обама ғалаба қозонишга эришганини қўшимча қилди. Трапм иштирок этмагани сабаб Обамага омад кулиб боққан. «Акс ҳолда, у фақат бир муддатга президент бўлган бўларди», – деб гапига аниқлик киритди бизнесмен ва сиёсатчи.

Республикачилар партиясидан 2016 йилнинг ноябридаги АҚШ президентлиги сайловига ким кўрсатилиши тўғрисида 2016 йил ёзда бўлиб ўтадиган умумпартия қурултойида қарор қилинади. Трамп аллақачон Нью-Гемпширга праймеризни қўлга киритган, унинг олдида яна Невада ва Жанубий Каролинадаги дастлабки сайловларда қатнашиш турибди. Битта партиядан бўлган рақобатчилари билан муҳокамалар чоғида миллионер Россия билан ҳамкорлик қилиш ҳақида гапирди, ўша заҳоти сенатор Марко Рубио ва Флорида штати губернатори, АҚШ собиқ президенти укаси бўлган Жеб Бушлар Москва билан алоқаларни мустаҳкамлашга қатъиян эътироз билдиришди. Улар «НАТОнинг ролини тиклаш», ҳаммасинданам кўп, Марказий ва Шарқий Европадаги ўз ўрнини мустаҳкамлаш тарафдори эканликларини айтишди.

Амалдаги президент Барак Обама учинчи муддатга сайланиш ҳуқуқига эга эмас. Америкаликлар олдида президентликка номзодларни танлаш турибди, ўз навбатида АҚШ президенти ва вице-президентини сайлаш учун. Демократик партиядан биринчи номзод АҚШнинг собиқ биринчи хоними ва собиқ давлат котиби Хиллари Клинтон бўлди, у ўз номзодини қўйишини эълон қилди. Унинг рақобатчиси партиядоши Вермонт штати сенатори Берни Сандерс бўлади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей