ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Обама АҚШ ҚК штаблари бошлиқларининг бирлашган қўм...

Обама АҚШ ҚК штаблари бошлиқларининг бирлашган қўмитаси бошлиғини алмаштирмоқда

Айни пайтда Денгиз пиёдалари корпусига қўмондонлик қилаётган генерал Жозеф Данфорд АҚШ ҚК штаблари бошлиқларининг бирлашган қўмитаси раиси лавозимида Мартин Демпсининг ўрнига тайинланади. Президент Барак Обама ушбу тайинлов ҳақида яқин орада эълон қилишни режалаштирган, дея хабар беради ТАСС.

59 ёшли Данфорд денгиз пиёдаларига 2014 йил октябридан буён қўмондонлик қилади, бундан олдин эса икки йил давомида Афғонистондаги Хавфсизликка кўмаклашиш бўйича халқаро кучларни бошқариб келганди.

Сентябрь ойида Демпси Америка қуролли кучлари лавозимидаги иккинчи икки йиллик муддатини якунлайди.

Шунингдек Обама АҚШ Қуролли кучлари раҳбарининг ўринбосари лавозимига генерал Пол Селванинг номзодини ҳам таклиф қилди.

Қайд этиб ўтамиз, штаблар бошлиқларининг бирлашган қўмитаси АҚШ Қуролли кучлари бошқармасининг олий органи ҳисобланади. У қуролли кучларнинг тўртта турини тўлиқ генераллар ва адмираллар рангида тақдим этувчи олий зобитлардан иборат. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей