ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Нью-Йоркда ногиронлар ҳуқуқлари бўйича конференция...

Нью-Йоркда ногиронлар ҳуқуқлари бўйича конференция бўлиб ўтмоқда

БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосари Ян Элиассон ногиронлар хуқуқлари бўйича Конвенция иштирокчиларининг уч кунлик саккизинчи конференциясида сўзга чиқиб айтдики,”Ҳар бир жамият имконияти чекланган одамлар тўғрисида ғамҳўрлик қилиши ва уларнинг камситилишига йўл қўймаслиги керак”. У ногиронларнинг билим олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ва уларга табиий офатлар юз берганда алоҳида эътибор қаратишга даъват этди, деб ёзади www.vb.kg.

Анжуманда иштирок этиш учун БМТ қароргоҳига иштирокчи мамлакатлар, фуқаролик жамияти, хусусий ва давлат муассасалари вакиллари, шунингдек, имконияти чекланган одамларнинг ўзлари ташриф буюрдилар. Ян Элиассон Ногиронлар ҳуқуқлари бўйича Конвенция “асрнинг тақдирни ҳал қилувчи” биринчи ҳужжати бўлиб қолди, деб таъкидлади.

БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари бўйича Конвенцияси 2006 йил декабрда қабул қилинган ва 2008 йилнинг май ойида кучга кирган эди. Уни дунёнинг 154 мамлакати ратификация қилган. Бу халқаро ҳужжат сайёрамизда яшаётган имконияти чекланган бир миллиард кишининг ҳуқуқларини ҳимоялаш, уларнинг камситилишига чек қўйиш ва жамият ҳаётида қатнашишларига имконият беришга қаратилган. БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосари айтишича, Конвенциянинг асосий қоидалари 2015 йилдан кейинги барқарор ривожланиш режасига киритилади. Янги келишувлар ногиронларни ривожланишга бўлган ҳуқуқларидан маҳрум қилувчи тўсиқларни бартараф этишга ёрдам бериши керак. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей