ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Нурсултон Назарбоев муддатидан аввал парламентнин...

Нурсултон Назарбоев муддатидан аввал парламентнинг қуйи палатасини тарқатиб юборди: сайловлар 20 март куни ўтказилади

Қозоғистон Республикаси  президенти Нурсултон Назарбоев Мажилис – мамлакат парламенти қуйи палатасини муддатидан аввал  тарқатиш  тўғрисидаги фармонни  имзолади, деб ёзади  Lenta.ru. Бу ҳақдаги  ахборот  20 январь, чоршанба  куни,  давлат раҳбарининг расмий  сайтида  чоп  этилди..

«Қозоғистон Республикасининг  бешинчи  чақириқ    парламенти Мажилисини тарқатиш ҳақида  қарор  қиламан», —  дейилади  тегишли  фармонда. Ҳужжатда   депутатларнинг  навбатдан ташқари сайлови   санаси – 2016 йил 20 март  экани ҳам кўрсатиб ўтилган.

Қуйи палата  депутатлари  Мажилиснинг   муддатидан  аввал тарқатилиши  ҳақида 13 январь куни давлат  раҳбаридан илтимос  қилган эдилар. Бу қарор учун  барча 103 нафар  қонун ижодкори якдиллик  билан  овоз   берди.   

Қонунга мувофиқ   президент  Мажилисни тарқатиш  тўғрисида парламентнинг ҳар икки пралатаси  раислари  ва бош вазир билан маслаҳатлашиб  олгандан  кейин  қарор қабул  қилди.

Қоғозистон раҳбари  навбатдан ташқари  сайловлар санасини қуйи   палата ваколатларини  тўхтатиш  тўғрисида қарор  қабул қилиниши билан бир вақтда   белгилайди.   Сайловлар  икки ойлик  муддат ичида  ўтказилади.  

Бешинчи чақирик  депутатларининг ваколатлари 2016 йилнинг кузида  тугаши лозим  эди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей