ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Нурсултон Назарбоев 25 % сабр-тоқатсиз фуқароларни...

Нурсултон Назарбоев 25 % сабр-тоқатсиз фуқароларни қайта тарбиялашга ваъда берди

Президентнинг сўзларига кўра, инглиз тили – бу илм-фан тили, рус тили эса – «катта қўшни»нинг тили.

Бугун Қозоғистонда илк бора Шукроналик куни нишонланмоқда. Президент 2015 йилнинг апрелида бундай байрамни нишонлаш таклифи билан чиққан эди. Байрам 1 март куни – Қозоғистон халқ ассамблеяси билимлар кунида нишонланади.

Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбоев маълум қилишича, мамлакат фуқароларининг катта қисми бағрикенг ҳисобланишади, қолган 25 %ини эса қайта тарбиялашга ваъда берди. Бу ҳақда «Интерфакс» Шукроналик кунида республика раҳбари янги байрам табриги маърузасидан хабар тарқатган. Назарбоев 75 % қозоғистонликлар бағрикенг деб айтди. «Қолган 25 %ини биз қайта тарбиялаймиз деб ўйлайман», – деб қўшимча қилди у. Бағрикенглик ҳақида гапирар экан, Назарбоев бугун Қозоғистон – «100 дан ортиқ этник гуруҳлар ва 17 та мазҳаблар вакиллари тинчлик ва бирдамликда яшаб келаётган ноёб мамлакат»лигини маълум қилди. «Тинчлик ва бирдамликда яшаш санъати – бу бизнинг бебаҳо тажрибамиз, ва уни ҳамиша асраб-авайламоқ лозим, – деб қайд қилди у. – Кимдир ўз миллати ёки ўзи эътиқод қиладиган динни бошқаларидан яхши деб гапиришни бошлаши биланоқ ўша жойда бутун дунё бўйича кўришимиз мумкин бўлган даҳшатли ҳодисалар бошланади».

Қозоғистон президенти, шунингдек, Қозоғистонда учта тилликни жорий этиш мавзусини тилга олди. У буни серҳашамликка интилиш эмас, балки ҳаётий зарурат эканини айтди. «Биз учта тилли бўлишимиз оҳанжамалик эмас, ҳаёт мажбурияти деб айтган эдик. Давлат тили биз ҳаммамиз яшаётган халқ тили, буни биз билишимиз зарур.

Шунинг учун биз болаларга мактабдалигидаёқ ўргатиб борамиз, сўнгра эса бу тилларни билишини улардан талаб қиламиз», – дейди Назарбоев. Президентнинг сўзларига кўра, инглиз тили — бу илм-фан тили, рус тили бўлса «катта қўшни»нинг тили». «Рус тилини билиш зарур, қайсики биз сиз билан гаплашишни ўрганган ва бир-биримизни тушунадиган», – деб қўшимча қилди Назарбоев. Бу борада президент 2025 йилдан бошлаб Қозоғистонда расмий ишлар учта давлат тилида олиб борилишини эсига олди. 2022–2023 ўқув йилларида Қозоғистонда учта тилли таълимга ўтиш режалаштирилмоқда.

Қозоқ тили, адабиёти ва тарихи қозоқ тилида ўқитилади, рус тили ва адабиёти, шунингдек, жаҳон тарихи рус тилида ўқитилиши режалаштирилаяпти. Информатика, биология, кимё ва физика фанлари инглиз тилида олиб борилади. Бу борада бошланғич босқичда фақат катта синфларга кўп тилли таълим янгилигини жорий этилади, дейилади Total.kzнинг бошқа материалида.

Назарбоев Қозоғистонда учта тилли таълим тизимини ривожлантириш зарурлигини 2012 йил 14 декабрда маълум қилганди. Давлат раҳбари, қозоғистонликларнинг инглиз тилини эгаллаши мамлакат ривожида сифатли юқорилашни олиб келиши мумкин, рус тили эса қозоқ халқининг тарихий афзаллиги ҳисобланишини таъкидлади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей