ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Ноқонуний муҳожирлик - қонуний миграция каналларин...

Ноқонуний муҳожирлик - қонуний миграция каналларининг чеклангани натижасидир

Женевада инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг 29- сессиясида БМТнинг миграция бўйича махсус маърузачиси Франсуа Крепо сўзга чиқди. У Европа Иттифоқи мамлакатларини ноқонуний муҳожирлик - қонуний миграция каналларини чеклаш сиёсати оқибати эканини тан олишга чақирди. Унинг фикрича, чегара назоратининг кучайтирилиши муаммони хал этишга ёрдам бермади, аксинча, муҳожирларни хавфли йўллар билан чегарани кесиб ўтишга гиж-гижловчи контрабандачилар даромадининг ўсишига олиб келди, хабар қилади myrussianews.ru.

Маърузада Ўрта ер денгизининг марказий ва шарқий қисми орқали Европа Иттифоқи ҳудудига муҳожирларни олиб келаётган кемалар Миср ва Ливиядан йўлга чиқиши қайд этилди.. Ўрта ер денгизининг ғарбий ҳудуди танланганда- Марокаш, Тунис ва Туркиядан Эгей денгизи орқали манзилга етказилади. Денгиз орқали Европа Иттифоқи мамлакатларига олиб ўтиш учун контрабандачилар ҳар бир кишидан одатда бир неча минг АҚШ доллари оладилар. 2014 йилда Европа соҳилларига 200 мингдан ортиқ муҳожир ва бошпана изловчилар денгиз йўли орқали келдилар. Бу йилнинг дастлабки бир неча ойида эса бу кўрсаткич 100 мингдан ортиқни ташкил этди.

БМТ эксперти Ўрта ер денгизининг марказий қисмида муҳожирлар халок бўлган ҳолатлари Европа Иттифоқи чегараларини бошқариш масаласини муҳожирларнинг ҳақ-ҳуқуқларидан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқиш муҳимлигини кўрсатмоқда, деб таъкидлади. 2014 йилда денгизда уч мингдан ортиқ муҳожир халок бўлди ёки бедарак кетди. «Агар Европа аввалгидек ўз ресурсларини хавфсизликни мустаҳкамлашга йўналтирадиган бўлса, унда контрабанданинг ёпиқ доирасини парчалаб бўлмайди», - қўшимча қилди махсус маърузачи. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей