ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Нева бўйидаги шаҳарда БМТнинг коррупцияга қарши ко...

Нева бўйидаги шаҳарда БМТнинг коррупцияга қарши конвенциясига аъзо давлатлар конференцияси бўлиб ўтмоқда

Турли мамлакатлардан ташриф буюрган мингдан ортиқ делегатлар коррупцияга қарши курашда бизнеснинг роли, шунингдек, ноқонуний тўпланган активларни қайтариш ва порахўрликни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилмоқдалар.

Санкт-Петербургда БМТнинг коррупцияга қарши конвенциясига аъзо давлатлар конференциясининг олтинчи сессияси бўлиб ўтмоқда. Бош котиб Пан Ги Мун унинг иштирокчиларига нома юбориб, унда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун порахўрликка барҳам бериш кераклигини таъкидлади. «Дунё сизлар самарали қарорлар қабул қилишингиз, коррупция ва порахўрликка қарши глобал курашни мустаҳкамлаш учун қатъият билан ҳаракат қилишингизга умид қилади», - дейилади Пан Ги Муннинг номасида.

Конференцияда қатнашиш учун Нева соҳилидаги шаҳарга дунёнинг турли мамлакатларидан мингдан ортиқ делегатлар келди. Бу сессияда улар коррупцияга қарши курашда бизнеснинг роли, шунингдек, ноқонуний тўпланган активларни қайтариш ва порахўрликни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилмоқдалар. Иштирокчилар ўз чиқишларида коррупция иқтисодий ривожланишни сустлаштиради ва ҳукуматлар ичига ҳалақит беради, камбағал одамларга катта зарар етказиб, тараққиёт ва фаровонликка эришишда асосий тўсиқ бўлади, деб таъкидладилар. Африка Иттифоқининг ҳисоб-китобларига кўра, қитъадаги барча ЯИМнинг 25 фоизи, бу тахминан 150 миллиард доллар бўлади, коррупция хамёнида экан. БМТ маълумотларига кўра, коррупция, порахўрлик, ўғрилик ва солиқ тўлашдан бўйин товлашлар ривожланаётган мамлакатларга йилига 1,26 триллион долларга тушади.

Конференция очилишида сўзга чиққан БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг ижроия директори Юрий Федотов коррупция янги коррупцияни дунёга келтиради, зўравоник ва можароларга замин яратади, шунингдек, жиноятчиларга камбағаллик шароитида жамиятнинг бошқа қатламлари ҳисобидан текинхўрлик қилиб бойиш имкониятини беради, деб айтди. «Конвенцияни тўла ва самарали амалга ошириш йўналишида иш олиб бориб, биз ҳисобдор ва шаффоф институтлар ташкил этилишига ёрдам беришимиз мумкин, бу институтлар ҳеч бир камситишсиз одамларга танлаш, ўз потенциалини амалга ошириш ва соғлом ва самарали ҳаёт кечириш имкониятини берувчи давлат хизматларини кўрсатади», - деб айтди Юрий Федотов.

Унинг айтишича, Конвенция ҳусусий секторни коррупцияга қарши курашда ва барқарор ривожланиш соҳасида натижаларга эришиш мақсадидаги глобал ҳаракатларда асосий ҳамкор сифатида жалб этиш учун мустаҳкам асосни таъминлайди. У инвестиция жалб этиш ва иш ўринларини яратиш, шунингдек, иқтисодий имкониятларга тенг эга бўлишни таъминлайдиган бизнес юритиш шароитларини вужудга келтиришга чақирди.

БМТ вакили коррупцияга қарши чора-табирлар одам савдосига,ноқонуний муҳожирлик,гиёҳванд моддалар айланиши ва терроризм ҳамда экстремизмга қарши курашда муҳим ҳисса қўшишини таъкидлади.

Корупцияга қарши Конвенция 2003 йилнинг 31 октябрида Бош Ассамблея томонидан маъқулланган ва 2005 йилнинг 14 декабрида кучга кирган. Ҳозирги вақтгача уни 170 га яқин давлат ратификация қилди. Бу халқаро шартнома коррупциянинг олдини олиш ва айбдорларни жазолаш, шунингдек унга қарши курашда халқаро хамкорлик механизмларини кўзда тутади. Конвенция аъзо давлатларга коррупцияга қарши кураш сиёсатии олиб бориш масъулиятини юклайди, тегишли қонунлар киритади ва бу ходисаларга қарши кураш учун махсус органларни таъсис этади. Конвенцияга мувофиқ давлатлар ўз мансабдор шахслари халоллик ва масъулиятлтлтк, тўғриликни намоён этишлари керак.Конвенция мамлакатларга ноқонуний дармадларни чет элларга чиқаришнинг олдини олиш ва уларни қайтариш ишида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масъулиятини юклайди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей