ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Немис олимлари кўзга кўринмас ёпинчиқни ихтиро қил...

Немис олимлари кўзга кўринмас ёпинчиқни ихтиро қилди

Германиядаги  Карлсруэ технология институти (KIT) олимлари кичикроқ буюмни одам кўзидан яшириш имконини берувчи тизимни ишлаб чиққанини таъкидлашмоқда, деб ёзади Британиянинг The Independent газетаси. Улар ўз ихтиросини 12 май куни Калифорниядаги анжуманда тақдим этишни режалаштирган.

Олимларнинг сўзларига кўра, ёруғлик уларнинг ихтиросини айланиб ўтади. Ушбу ихтиро кичик қутидан иборат бўлиб, унинг ичига солинган буюмлар, масалан, мобил телефонлар ёки калитлар кўзга кўринмайдиган бўлиб қолади.

Тадқиқотчиларнинг қайд этишича, қути экспериментнинг фақат бир қисми холос, чунки ҳозир ишлар ҳақиқий кўзга кўринмас ёпинчиқ устида бормоқда. Шу билан бирга, олимларнинг сўзларига кўра, бир муаммо мавжуд: қутини айланиб ўтувчи ёруғлик оддий шароитларга қараганда кўпроқ масофани босиб ўтишига тўғри келади. KIT мутахассислари ўзларининг кўзга кўринмас тизимини ёруғликни тарқатиб юборувчи махсус бўёқ билан қоплашганини айтишмоқда. Бу ёруғлик тезлигини секинлаштиради, демак, кейинроқ уни яна ошириш мумкин. “Биз (кўзга кўринмас ёпинчиққа тушувчи) ёруғлик тезлигини сезиларли даражада секинлаштирамиз, ёпинчиқ ичида эса уни тезлаштирамиз, шу тариқа ёруғлик худди шундай вақт ичида катта масофани босиб ўтади”, - дейди етакчи мутахассис Роберт Шитни.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей