ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Нега Канада ўз сувини экспорт қилмайди?

Нега Канада ўз сувини экспорт қилмайди?

Канада сув заҳираларига бой бўлишига қарамай, мамлакат ичида сув ресурсларига хавф солувчи демографик ва иқлим ўзгаришлари туфайли сув танқислигини бошдан кечириши мумкинлиги башорат қилинмоқда. Бироқ Канада сувини экспорт қилиши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар вақти-вақти билан ўртага ташланмоқда. Экспертларнинг фикрича, жамоатчиликнинг сувни тижоратлаштиришга қаршилиги ва сув экспорти фойда келтирмаслиги сабабли бундай йўл тутилишига ишониш қийин.

Ҳозирча Канада ўз ичимлик сув заҳираларини асраб-авайлаш ниятида, сув сотилмайди ва сотиладиган маҳсулотга айлантирилмайди. Канаданинг ҳар бир аҳолиси жон бошига тўғри келадиган ичимлик сув йилига 80 минг куб метрдан ортиқни ташкил этади. Одатда сув танқис деб ҳисобланмайдиган бошқа мамлакатларда ҳам аҳоли жон бошига бундан анча кам сув тўғри келади. Масалан, Буюк Британияда йилига аҳоли жон бошига 2300 кубдан, АҚШда эса 9500 кубдан ортиқроқ сув тўғри келади.

Бироқ Канадада сув заҳиралари тақсимоти бир хил эмас. Канада аҳолисининг катта қисми мамлакатнинг жанубида яшайди, қайта тикланадиган ичимлик сувининг 60 фоизи шимолда жойлашган. Шунинг учун бу заҳираларга эга бўлиш имконияти чекланган, Канаданинг айрим ҳудудларида хатто сув етишмаслиги ҳам сезилади.

Кўпинча, бундай ҳолатларда оддий ечим: сув кўп ҳудуддан уни танқис тарафларга олиб ўтиш таклиф этилади. Бироқ, оддий транспортировка сувни қувур орқали А пунктдан Б пунктга олиб ўтишга қараганда одатда катта мураккаблик келтириб чиқаради. Айрим ҳолларда сиёсий ирода ва юқори талаб логистик тўсиқларни бартараф эта олади, хусусан, Хитой ва Ливия каби мамлакатлар мамлакат ичкарисида сув етказиб бериш бўйича йирик лойиҳаларни амалга оширди. .Канададан АҚШнинг қурғоқчил ҳудудларига сув етказиб бериш ғояси 50 йилдан ортиқ вақтдан бери мавжуд. Сув етказиб бериш бўйича кўплаб лойиҳалар таклиф қилинди. Улардан энг йириги – сувдан фойдаланиш ва энергетика бўйича Шимолий Америка Иттифоқидир. ХХ аср ўрталарида ўйланган лойиҳа доирасида мавжуд сув йўлларидан фойдаланиш, шунингдек янги каналлар, резервуар ва бошқа инфратузилмаларни қитъа бўйича қайта тақсимлаш кўзда тутилган.

Минтақадаги йирик дарёларни сув билан таъминлайдиган музликлар сўнгги 100 йилда тахминан 25 фоизга камайди. Ўртача ҳарорат ва қурғоқчилик ошиши кутилмоқда ва бу сув заҳиралари танқислигини янада кучайтиради.

Канада жамоатчилиги сувга бошқа хом ашё турлари сифатида муносабатда бўлмайди. Фуқароларнинг фикрича, сув – бу биринчи навбатда, инсон ҳуқуқи, товар эмас. Бой сув ресурсларига эга бўлган ҳолда уни асраб-авайлаш керак.

Бошқа ҳудудларда сув танқислиги йил сайцин ошиб бораётган бир пайтда, бу фикр ўзгаришига ишониш қийин. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей