ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Нефть товарга айрибошланади

Нефть товарга айрибошланади

Россия ва Эрон бу мамлакат нефти Россия товарларига айрибошланиши ҳақидаги битимни амалга оширадиган бўлишди. Бу борадаги ишлар апрелда бошланиши керак эди, бироқ унда маҳсулотлар етказиб берилмади.

«Россия келаси ҳафтада Эрондан нефть импортини бошлайди, деб айтди бу мамлакат нефть вазири Бижана Зангане. –Биз Александр Новак билан Венада Россия Эрондан кунига 500 минг баррель нефть сотиб олиши, бу Эрон Россиянинг пўлат, буғдой ва нефть маҳсулотлари каби товарлари ҳариди учун тўлаши лозим бўлган маблағ эвазига амалга оширилиши ҳақида келишиб олдик».

Эрон ва Россия ўртасида бу битим имзолангани ҳақида 2015 йилнинг апрелида маълум бўлганди, муҳокамалар эса 2014 йилда бошланган. Бироқ баҳорда битим доирасида маҳсулотлар айрибошланмади, деб қайд этади Reuters.

Бугун Эрон нефтнинг нарҳи жуда пасайиб кетганидан ташвишда эмас. Ўтган йили октябрда нефть вазири ўринбосари Мансур Моазамий мамлакат бир баррель нефтнинг баҳоси $5 ва $140 бўлган ҳолатларни ҳам кечиргани, бироқ, ҳеч бир муаммо бўлмаганини таъкидлаган эди. Нефтни товарга алмаштириш масаласига келганда ,бу аввал ишлатилган усулдир. Жумладан Ироқ Саддам Ҳусайн даврида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида нефть ўрнига озиқ-овқат маҳсулотлари олганди.

Эрон нефти Ҳиндистон ва Хитойга жўнатилиши мумкин ва бу минтақадаги эҳтиёж картинасини сезиларли даражада ўзгартириб юборади. Бошқа тарафдан, нефть Россиянинг жанубий минтақаларида ўз ҳудудларидан қазиб олинган нефть билан биргаликда фойдаланилиши мумкин. Россия бозор улушини оширган ҳолда ўз товарларига бўлган талабни таъминлаяпти. Ҳозир савдо ҳажми унча катта эмас, бироқ унинг ўсиши учун яхшигина истиқболлар бор. Умуман, ўтган йили Эрон Россияга $600 млн.лик маҳсулот етказиб берди, айни пайтда Россиядан импорт $1,2 млрд.ни ташкил этди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу йил Россияга Эрон экспорти $800 млн.гача ошади. Эрон ва Россия ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш учун икки мамлакат ўртасида темир йўлларни ривожантириш зарурлигини қайд этдилар, шунинг учун, бу ўринда яна бошқа битим ва лойиҳаларни кутиш мумкин.
 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей