ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / NASA: сайёрада ичимлик сув заҳиралари тез суръатла...

NASA: сайёрада ичимлик сув заҳиралари тез суръатлар билан камаймоқда

2003- 2013 йиллар давомида ер ости табиий резервуарлари ҳолати ҳақидаги маълумотларни ўрганган NASA ва Калифорния университети олимлари ҳавотирли хулосага келдилар, деб хабар қилади RT. GRACE лойиҳаси йўлдошлари қуввати ер юзаси остидаги сув ҳажмига боғлиқ бўлган ер гравитацияси тўғрисидаги маълумотларни тўпладилар. Маълум бўлишича, гравитация майдонида резервуарларнинг камайиши билан боғлиқ ўзгаришлар юз берган. Бунинг устига ер ости заҳиралар аҳоли энг зич жойлашган ва айни пайтда сайёрамизнинг камбағал қисми бўлган Ҳиндистон, Покистон ва Шимолий Африкада камайган. Бу минтақаларда ер ости сув манбаларининг муқобили ниҳоятда озлиги вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.

Энг хавфли аҳвол араб сув қатламларида юз бермоқда, бу ҳудуддаги резервуарлар 60 миллиондан ортиқ кишини ичимлик суви билан таъминлайди. Бу ерда сув заҳиралари деярли тўлмаяпти. NASA бундай вазиятни жуда танг, деб атамоқда, зеро, биз фойдаланадиган сувнинг 35 фоизга яқини айни ер ости сув манбаларидан олинади.. «Ер аҳолисининг катта қисми ер ости қатламларидан олинган сувни истеъмол қилади ва хатто сув манбаалари тугаши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмайди», —огоҳлантиришади тадқиқотчилар.

«Биз қандай тезликда ер ости резервуарларидан олинган сувни истеъмол қилишимизни ҳисобга олганда, қолган заҳираларни глобал ўрганиш зарурияти юзага келади», — деб изоҳ берди RTда, лойиҳадаги етакчи тадқиқотчилардан бири Джей Фамильетти. Унинг ҳавотирини ҳамкасби Александра Ричли ҳам қўллаб-қувватлади. «Аслида биз ҳар бир ер ости омборида қандай ҳажмдаги сув сақланишини билмаймиз. Турли ҳисоб-китобларга қараганда, қолган сув бир неча ўн йилликларга, эҳтимол, минг йилга етиши мумкин. Ҳозир,сув танқислиги шароитида яшаётган вақтимизда биз ноаниқ ҳисоб-китобларга, айниқса, ер ости сув омборлари бу қадар тез камаяётган бир вақтда жим қараб турмаслигимиз керак»,—деб қайд этди у.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей