ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / NASA ноёб “йўқолган” галактикани топди

NASA ноёб “йўқолган” галактикани топди

Америкалик олимлар коинотда кам учрайдиган ва бундан миллионлар ёруғлик йили аввал бошқа астрономик объектлардан ажралиб кетган “йўқолган галактика”ни топдилар. NASAнинг маълум қилишича, унинг тасвирини Ерга “Хаббл” космик телескопи узатган. NGC 6503 номини олган ёлғиз юлдузлар ва галактикалардан холиолис бўшлиқда жойлашган. Коинотнинг бу бўш қисмининг узунлиги 150 млн. ёруғлик йилини ташкил этади.

Унда қўшниларсиз ёлғиз ҳаракатланаётган галактика бизнинг Сомон йўлидан таҳминан уч баравар кичик – унинг ҳажми 30 минг ёруғлик йилидан ошмайди. «Хаббл» олган суратларда NGC 6503 ичида катта газ булутларининг ёрқин қизил доғлари, янги юлдузларнинг мовий зарралари ва космос чангларининг тўқ-жигарранг йўллари кўзга ташланади.

Америкалик мутахассисларнинг айтишича, ёлғиз галактика кам учрайдиган ҳодисадир. «Кўп галактикалар гуруҳларга жамланган. Қўшни галактикалар унча узоқда бўлмайди”, деб таъкидлади АҚШ космик идораси. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей