ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Музлатилган тўқималардан илк бор бола дунёга келди

Музлатилган тўқималардан илк бор бола дунёга келди

Бельгияда бир аёл тарихда биринчи марта тухумдонлари тўқималари кўчириб ўтказилгандан кейин фарзанд дунёга келтирди. Тўқималар бундан 14 йил аввал, у ўсмирлик пайтида қаттиқ бетоб бўлгани учун олиб музлатиб қўйилган эди, хабар беради BBC.

Соғлом ўғил бола 2014 йил ноябрда туғилган эди, бироқ матбуотда яқиндагина эълон қилинди. Аёл бу борада маҳфийлик сақланишини истади. Унинг тухумдонлари тўқималари 13 ёшида,ўроқсимон ҳужайралар камқонлигидан даволанишдан аввал олиб қўйилган эди. Қолган тухумдон даволаниш оқибатида ишламай қолди ва аёл шундай қилиб тўқималарни кўчириб ўтказмасдан туриб фарзанд кўра олмайдиган бўлди.

Конго Республикасидан беш ёшида олиб келинган беморга ташҳис қўйишар экан, бельгиялик шифокорлар қизчанинг аҳволи жуа оғир, деган қарорга келишди. Унга орқа мияни кўчириб ўтказиш талаб қилинар эди. Бироқ бундан аввал боланинг организми бошқа тўқимани рад эмаслиги учун кимёвий терапия муолажасини ўтказиш керак эди. Кимёвий терапия тухумдонлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши учун шифокорлар ўсмир қизнинг ўнг туҳумдонини олиб ташлаш ва тўқималар қисмларини музлатиб қўйишга қарор қилишди.

Орадан ўн йил ўтгач аёл фарзанд кўриш ҳақидаги ниятини билдирди. Шунда шифокорлар унинг тухумдонига тайёрлаб қўйилган тўртта тўқима қисмларини ўтказдилар ва тананинг бошқа қисмларига яна 11 та қисм жойлаштирилди.

Қизни фарзандсизликдан даволаган шифокорлар бундай даволаш усули бошқа ёш аёлларга ҳам ёрдам беришига умид қилмоқдалар. Бунинг устига йилдан йилга болаликда гематологик касалликлардан даволанган кишилар сони ортиб бормоқда. Уларнинг айтишича, керак бўлганда бундай муолажани амалга ошириш учун қизларни анча кичик ёшда текширувлардан ўтказиш зарур. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей